Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Сентябрь/2020   Ватандошларимиз

Ўмон Султонлигидаги ватандошлар ташкилотлари ва ўзбек диаспоралари билан алоқалар мустаҳкамланмоқда


МАСҚАТ, 21 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги элчихонаси томонидан ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошлар билан онлайн мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.  

Тадбирда жорий йилнинг 14 сентябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда белгиланган муҳим масалалар аҳамияти ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Учрашувда ҳужжатда белгиланган асосий йўналишлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган муҳим вазифалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хориждаги ватандошлар ташкилотлари ва ўзбек диаспораси вакиллари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, хорижга ишлашга кетишдан олдин фуқароларни касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитилиши, уларга касбий малакани тасдиқловчи халқаро сертификатлар берилиши, меҳнат мигрантларини молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, юртдошларимизнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш амалиётини кенгайтириш, улар учун маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар реинтеграция қилиниши, жумладан, улар бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббуслари рағбатлантирилиши ҳақида ҳам батафсил ахборот берилди.

Шунингдек, хорижда ишлаб, малака орттириб қайтган фуқароларнинг тадбиркорлик, илм-фан ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича ташаббуслари қўллаб-қувватланиши ҳақида тавсиялар берилди.

Тадбир иштирокчиларига Ўмон Султонлигидаги мавжуд тартиб қоидаларини ҳамда анъаналарини инобатга олган ҳолда меҳнат мигрантлари ҳаёти ва соғлиғини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар орасида юзага келаётган баъзи масалаларни ижобий ҳал этиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилаётганлиги таъкидланди.

Ўмондаги йирик иш берувчи компаниялар билан музокаралар ўтказилиб, Ўзбекистондан тартибли меҳнат миграцияси асосида фуқароларни ишга жалб этиш, ўзбек диаспораси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, фуқароларимиз меҳнат фаолиятларини легаллаштириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Учрашув якунида фуқароларни қизиқтираётган саволларга батафсил жавоб берилди. Келгусида мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги ҳамюртларимиз билан ҳам шу каби мулоқотларни ташкил қилишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Сеулдаги элчихонамиз “Олтин дафтар”ига к...

Бугун Тошкент шаҳри ҳокимияти ташаббуси билан ҳокимликнинг инвестициялар ва ташқи савдо б...

Малайзиядаги ватандошлар ўзбек тилининг ...

Малайзияда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида бугун 21 октябрь - Ўзбек тили байрам...

Туркиядаги ватандошлар ўзаро ёрдамга бел...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 август куни хорижда меҳна...

Сўнгги янгиликлар