Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Январь/2023   Долзарб

Ўмондан муносабат: Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Глобал Жануб овози» саммитига таклиф этилиши Ўзбекистоннинг жаҳон майдонида ўзининг мустаҳкам нуқтаи назарига эга бўлган етакчи мамлакат сифатида баҳоланаётганидан далолат беради

МАСҚАТ, 13 январь. /«Дунё» АА/. Ўмоннинг «Arkan Majan Al Mumayaza Trading & Contracting LLC» инвестиция компанияси бош директори Мустафо Али Мухтор ал-Лаватий Ўзбекистон Президентининг «Глобал Жануб овози» саммити ялпи мажлисида сўзлаган нутқи ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


-Кеча Ҳиндистон раислигида бўлиб ўтган «Глобал Жануб овози» саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иштирок этиши ва унда нутқ сўзлаши дунёнинг етакчи давлатлари сиёсатшунослари ва экспертларининг диққат-эътиборини жалб этди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон раҳбарининг турли минбарлардан туриб илгари сураётган ташаббус ва таклифлари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотаётгани, уларнинг замирида дунё ҳамжамияти учун манфаатли ва пухта ўйланган фикрлар ётганини эътироф этиш ўринли бўлади, деб ўйлайман.

Жумладан, Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида глобал миқёсдаги ҳамкорликни жадаллаштириш лозимлиги ҳақида тўхталар экан, бугунги кунда мавжуд халқаро савдо тизимини такомиллаштириш лозимлигини алоҳида таъкидлади. Унинг фикрига кўра, бу жараёнда ривожланаётган мамлакатларнинг салоҳиятларини рўёбга чиқариш учун зарур шароитлар яратилиши муҳим аҳамият касб этади.

Бу борада Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган муҳим ташаббуслар Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини кучайтиришга қаратилган, Афғонистон орқали Ҳинд океанига чиқадиган темир йўлни қуриш лойиҳаси стратегик ташаббус бўлиб, у минтақа мамлакатлари, хусусан, Яқин Шарқ араб давлатлари тарафидан қўллаб-қувватланмоғи лозим.

Умуман олганда, Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Глобал Жануб овози» саммитига таклиф этилиши йирик давлатлар томонидан Ўзбекистон жаҳон майдонида муносиб мавқега эга бўлган ва ўзининг мустаҳкам нутаи назари шакилланган етакчи мамлакат сифатида баҳоланаётганидан далолат беради.

Мавзуга оид

Юқори даражадаги Тошкент халқаро конфере...

Бугун Тошкентда «БМТ Глобал аксилтеррор стратегияси (ГАТС)ни амалга ошириш бўйича Қўшма ...

МОХИ: Қирғизистон Президенти Садир Жапар...

Марказий Осиё халқаро институти тарихий-маданий ва гуманитар тадқиқотлар бўлим бошлиғи Али...

Бельгиядан муносабат: Ўзбекистон сўнгги ...

Бельгиянинг «Jucon» ҳуқуқий фирмаси асосчиси Жан Брабандер Президент Шавкат Мирзиёевнинг ...

Сўнгги янгиликлар