Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Декабрь/2022   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Оқтовда мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

ОҚТОВ, 6 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонасида мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда Манғистау вилоятидаги “Пахтакор” ўзбек этно-маданий бирлашмаси раиси ва аъзолари, Шахмардан Есенов номидаги Каспий Давлат технологиялар ва инжиниринг универиситетида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳамда Манғистау вилоятида вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этишди.

Давра суҳбати иштирокчиларига Конституциямизнинг тарихий аҳамияти, унинг халқимиз фаровонлиги ва Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлидаги ўрни ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди. Конституция юртимиз тараққиётининг янги босқичида фуқароларимизнинг хоҳиш-иродасини акс эттириши, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётининг ишончли кафолати бўлиб хизмат қилиши билан боғлиқ жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

“Инсон – Жамият – Давлат” тамойили асосида Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ҳар бир инсон Бош Қомусимиз билан кафолатланган ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш учун барча имкониятлардан фойдаланаётгани қайд этилди.

Давра суҳбати ниҳоясига етгач иштирокчилар байрам дастурхонига таклиф этилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон «Food Africa 2022» халқаро кў...

Мамлакатимиз элчихонаси ходимларининг Қоҳира шаҳрида Миср саноатлари уюшмасининг Озиқ-овқ...

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси вата...

Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонасида диний-маърифий мавзуга бағишланган давра суҳбати ў...

Латвия Ўзбекистоннинг рақамли технология...

Латвия ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда амалга ошириш учун 3 та грант лойиҳасини тасдиқ...

Сўнгги янгиликлар