Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Декабрь/2022   Экология

Орол денгизи ҳавзаси кўллари, сув-ботқоқ ерлари ва қирғоқбўйи ҳудудларини сақлаш ҳамда бошқариш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Давлат экология қўмитаси, БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экологик фонд (ГEФ) томонидан ҳамкорликда молиялаштирилаётган “Орол денгизи ҳавзаси ландшафтининг таназзул ерларида барқарор ҳаётни таъминлашни қўллаб-қувватлайдиган асос сифатида кўллар, сув-ботқоқ ерлари ва қирғоқбўйи ҳудудларини сақлаш ҳамда бошқариш” лойиҳаси масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги кунда Давлат экология қўмитаси халқаро ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, бу борада истиқболли лойиҳаларни амалга оширмоқда. 4 миллион долларни ташкил этадиган ушбу лойиҳа Оролбўйи минтақаси кўллари, сув-ботқоқ ҳудудларини сақлаш ва барқарор бошқариш бўйича олиб бориладиган амалий ишларни қамраб олади.

Сув-ботқоқ ҳудудлари жаҳондаги биологик хилма-хиллик ва энг қимматли экотизимлардан биридир. Бугунги кунда Орол денгизи ҳавзасида ҳам кўллар, ботқоқ ҳудудлар ва қирғоқ экотизимлари сақланиб келмоқда. Кўчманчи қушларнинг жуда кўп турлари учун Ўзбекистон жуда муҳим учиш йўлида жойлашган. Масалан, Судоче, Денгизкўл, Айдар-Арнасой кўллар тизими қишловчи-кўчманчи қушларнинг асосий уялаш маконлари ҳисобланади.

Лойиҳанинг мақсади – муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни (МТҲ), асосий биологик хилма-хиллик ҳудудлари ва асосий орнитологик ҳудудлар (АОҲ) атрофидаги маҳсулдор ландшафтларни ер ва сув ресурсларини комплекс бошқариш билан биргаликда тупроқ деградациясининг олдини олиш орқали Қуйи Амударё ва Орол денгизи ҳавзаси ҳудудида экотизимлар барқарорлигини ва ҳаёт фаолиятини оширишдан иборатдир.

Лойиҳа ҳудуди Ўзбекистоннинг жанубий ва жануби-ғарбида жойлашган Амударёнинг қуйи оқими ва Орол денгизи ҳавзаси ҳисобланади. Бу ҳудуд маъмурий жиҳатдан Бухоро вилоятининг Олот, Қоракўл туманлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё ва Мўйноқ туманларини ўз ичига олади.

Ушбу ҳудудларда табиий экотизимларнинг кўпчилиги, яъни ботқоқ ҳудудлар, кўллар Амударё ҳавзасининг қирғоқбўйи майдонлари жойлашган. Бундан ташқари, бу ҳудудларда деградацияга энг кўп учраган яйловлар ва суғориладиган майдонлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти шўрланишга мойил.

Лойиҳа фаолияти ушбу қурғоқчил ландшафтдаги кўллар, ботқоқ ерлар ва қирғоқ биохилма-хиллигининг қисқариши ва йўқолиши билан бевосита боғлиқ бўлган ерларнинг деградацияси, сув танқислиги ва биологик хилма-хилликнинг йўқолишига олиб келувчи омилларни бартараф этишга қаратилган.

Лойиҳа доирасида умумий майдони 3 миллион гектардан ортиқ бўлган Жанубий Устюрт, Белтау, Судоче кўллари тизими, Оқдарё-Қозоғдарё оралиғи ва Акпетки қўриқхоналари сингари бешта янги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантириш кутилмоқда.

Бу ҳудудларнинг барчаси ушбу минтақада жойлашган қушлар яшайдиган ҳудудларини тўлиқ ёки қисман қамраб олади.

Лойиҳа мақсадларига эришиш учун қуйидаги тўртта асосий фаолият йўналишлари белгилаб олинган:

- Тупроқ деградацияси олдини олиш учун сув ресурсларини мувофиқлаштирилган тарзда бошқариш;

-  Мақсадли ландшафтда ер ресурсларини барқарор бошқариш;

- Орол денгизи ҳавзасининг глобал аҳамиятга эга биохилма-хиллигини сақлаб қолиш;

-  Халқаро ҳамкорлик ва билимларни бошқариш.

Йиғилишда мазкур лойиҳа юзасидан амалга ошириладиган галдаги вазифалар белгилаб олинди. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи Давлат экология қўмитасининг Атроф-муҳит лойиҳалари марказида фаолият олиб бориши маълум қилинди.

Мавзуга оид

БМТ Бош котиби табиат билан муносабатни ...

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш кеча БМТ Атроф-муҳит дастурининг (ЮНEП) янги ҳисоботини та...

Мўйноқда навбатдаги “Стихияʼʼ электрон ...

2022 йил 6-8 май кунлари Мўйноқдаги кемалар қабристонида «Стихия» электрон мусиқа, санъат ...

Саудия Арабистони “Яшил Саудия Арабистон...

Саудия Арабистонининг мамлакатимиздаги элчихонаси маълумотига кўра, Подшоҳлик "Яшил Сау...

Сўнгги янгиликлар