26/Ноябрь/2022 Маданият
ТОШКЕНТ, 26 ноябрь. /«Дунё» АА/. Орол денгизи фожиаси ҳақида ҳикоя қилувчи «Шўрхок» фильми АҚШда ўтказилган «Environmental» кинофестивалида «Энг яхши операторлик иши» номинациясида ғолиб деб топилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Кинематография агентлиги маълумотига кўра, режиссёр Умид Ҳамдамов томонидан суратга олинган мазкур фильм мукаммал манзара излаб, қуриб қолган Орол денгизига борган фотосуратчи ҳақида ҳикоя қилади. Тиниб-тинчимас фотограф ўзига олдиндан қабр тайёрлатиб қўйган қорақалпоқ аёлини суратга олган вақтида инсон ва денгиз бир-бирига қанчалар чамбарчас боғлиқлигини англаб етади.
Маълумот ўрнида, «Шўрхок» фильмининг лойиҳа муаллифи Азиз Абдуҳакимов, постановкачи режиссёр Умид Ҳамдамов, оператор Жаҳонгир Ибрагимов. Фильмда бош ролларни Эркин Бозоров, Арзихон Науризова ва Алишер Акимов ижро этган.