21/Январь/2022 Жамият
ТОШКЕНТ, 21 января. /ИА «Дунё»/. Мамлакатимиз Вазирлар Маҳкамасининг 18 январдаги “Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» - ҳимоя ўрмонзорларини барпо этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Мазкур қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятлари ҳокимликларига Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи ҳудудларида ўрмонзорлар барпо этиладиган майдонларни хатловдан ўтказиш топширилди.
Бунда ҳар йили 10 декабрга қадар «яшил қопламалар» барпо этиладиган майдонлар илмий жиҳатдан асосланган таклифларга мувофиқ ҳудудлар бўйича аниқланади.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси «яшил қопламалар» ўз муддатида барпо этилиши бўйича доимий мониторинг юритади. Орол денгизининг қуриган тубидаги тупроқ таркибини инобатга олиб чўл ва шўр тупроққа мослашган ўсимлик турлари, шу жумладан, қумли ерларда черкез ҳамда шўр ҳудудларда тамарикс ва атриплекс (лебеда) ўсимликлари экилади.
Қарорга биноан, қуйидагилар «яшил қопламалар» барпо этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:
Ушбу қарор жорий йил 19 январдан йилдан кучга кирди.