17/Май/2021 Экология
ТОШКЕНТ, 17 май. /«Дунё» АА/. Жорий йил 21 майдан 5 июлга қадар юртимиз бўйлаб «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Туризм ва спорт вазирлигидан маълум қилинишича, ушбу веломарафонни ўтказишдан мақсад Оролбўйи ҳудудида яшаётган аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ҳамда экологик муаммоларга ечим топиш билан изоҳланади.
“Сиз ҳам «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафонида иштирок этинг ҳамда Оролбўйи аҳолисининг турмуш шароитларини яхшилашга ўз ҳиссангизни қўшинг!”, - дейилади вазирлик тарқатган хабарда.