Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Январь/2022   Ҳукумат

Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш концепцияси тасдиқланди

ТОШКЕНТ, 26 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ҳужжатда Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни тубдан яхшилаш, минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш ҳамда аҳоли турмуш тарзи ва даромадларини оширишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотларни фаол қўллаб-қувватлашга доир қўшимча тадбирлар ҳамда Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш ва ушбу ҳудудни барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланган.

Ушбу қарор билан Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш концепцияси тасдиқланди.

Концепцияда қуйидаги вазифалар ўз ифодасини топган:

-институционал инновацияларни амалга ошириш, ҳамкорлар ва манфаатдор томонлар билан самарали ишлаш имкониятини берадиган механизмларни амалиётга татбиқ қилиш,

-технологик инновациялар, шу жумладан, йўналишлар бўйича “драйвер” кластерларни ташкил этиш, экотизимларни бошқаришнинг самарали усулларини, айниқса, табиий ресурсларни тежовчи самарали янги технологияларни жорий қилиш;

-иқтисодий ва молиявий инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, технологик инновацияларни рағбатлантириш ҳамда “яшил” иш ўринларини ташкил этиш учун зарур бўлган бозор ва нарх-наво механизмларини шакллантириш;

-инновацион сиёсат ва ҳуқуқий инновацияларни тадбиқ қилиш, шу жумладан, иқлим ўзгариши билан боғлиқ хатарларни баҳолаш, қишлоқ хўжалиги ва “яшил” иқтисодиёт стратегияларини амалга ошириш, ер эгаларининг инвестиция киритишини рағбатлантирувчи ер ислоҳотларини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан, шунингдек, 2022-2026 йилларда Оролбўйи минтақасига ташқи кўмак маблағларини жалб этишнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги кўп томонлама «йўл харитаси» ҳам тасдиқланди.

«Йўл харитаси» 2022-2026 йилларда Оролбўйи минтақасини комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишнинг устувор йўналишлари 2-иловага мувофиқ, Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда дастур ва лойиҳаларни амалга оширишнинг мониторингини ташкил этиш чора-тадбирлари ва Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар рўйхатини  ўз ичига олади.

Мавзуга оид

Хоразм вилоятида Оролбўйи минтақаси ихти...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва ка...

Ўзбекистонда кўп квартирали уйлар, таъли...

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация инфратузилмасини янада ри...

Давлат кадастрлари палатасининг қўшимча ...

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 январдаги 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарорига ўзгарт...

Сўнгги янгиликлар