Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Май/2021   Экология

Оролбўйида био хилма-хиллик илмий тадқиқотларини биргаликда олиб бориш имкониятлари Францияда муҳокама этилди


ПАРИЖ, 4 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси томонидан “Орол денгизи – био хилма-хилликни тиклаш учун янги имкониятлар” мавзусига бағишланган “давра суҳбати” ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбек ва француз мутахассислари иштирокида онлайн шаклда уюштирилган мазкур тадбирда мамлакатимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, мазкур қўмита ҳузуридаги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти  вакиллари, Франция томонидан эса Био хилма-хиллик синтези ва таҳлили маркази (CESAB), Био хилма-хиллик соҳасидаги тадқиқотлар жамғармаси ва Барқарор инвестициялар катта Париж альянси раҳбарияти ҳамда Франция экология тадқиқотлари институти вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида CESAB фаолиятининг тақдимоти ташкил этилди. Франция томони Орол денгизи муаммосининг умумбашарий аҳмиятини ҳисобга олган ҳолда илмий тадқиқотлар соҳасида, жумладан, Оролбўйи минтақасига бағишланган илмий адабиётларнинг тизимли картографиясини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон устуворликларига мувофиқ келадиган тадқиқот дастурларини ишга тушириш бўйича мамлакатимиз билан ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилди.

Томонлар био хилма-хиллик таъминланишида илм-фан тутадиган муҳим ўринни таъкидлашлари баробарида Орол денгизининг қуриган туб жойларини алоҳида экотизим сифатида мажмуали ўрганиш бўйича қўшма тадқиқотлар олиб бориш ҳамда минтақа флораси ва фаунасининг айрим турлари тадқиқотларининг методологияси ва мониторинги бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.  

Тадбир якунлари бўйича илмий тадқиқотларни ҳаётга тадбиқ этиш учун халқаро ва Европа мамлакатлари грантларини жалб этиш йўли билан ўзаро ҳамкорлик йўналишларини чуқур ўрганиш юзасидан келишувга эришилди.

Мавзуга оид

ШҲТга аъзо давлатлар атроф-муҳитни муҳоф...

Кеча Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ)аъзо давлатлар...

ЕХҲТнинг гендер тенглик масалаларига бағ...

Жорий йил 15-16 февраль кунлари «Хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш орқ...

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида атроф-...

Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари И...

Сўнгги янгиликлар