Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Январь/2021   Иқтисодий дипломатия

Осиё ҳамкорлик мулоқотига аъзо мамлакатлар савдо-саноат палаталарининг биринчи конференциясида Ўзбекистон таклифлари илгари сурилди


ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Осиё ҳамкорлик мулоқотига (ОҲМ) аъзо мамлакатлар савдо-саноат палаталарининг 1-виртуал конференциясида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув аввалида Туркия савдо-саноат палаталари ва биржалар бирлашмаси президенти Р.Хисарчиклиоглу қутлов нутқи билан чиқиш қилди. У ўз нутқида ҳамкорликнинг дўстона характери ва иқтисодий алоқаларнинг устуворлигини таъкидлаб, иштирокчи мамлакатлар ўртасидаги турли соҳалардаги муносабатларнинг ҳолати ва истиқболларини юқори баҳолади.

Бундан ташқари, ОҲМга аъзо мамлакатлар ССПларининг Осиёдаги иқтисодий вазият бўйича вакилларининг маърузалари тингланди.

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси A.Икромов бугунги тадбир ташкилотларнинг олдига қўйилган вазифаларни ҳал қилиш, шунингдек, Осиё ҳамкорлик мулоқотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги бизнес шерикликнинг янги йўналишлари бўйича фикр алмашиш ва савдо ўртасидаги амалий ўзаро таъсир самарадорлигини ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун айниқса муҳим эканлигини таъкидлади.

Қайд этиш керакки, пандимия шароитида жаҳон ҳамжамияти олдида бир қанча муаммолар пайдо бўлди. Уларни тезда ҳал этиш талаб қилинади. 

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раҳбари Осиё мамлакатларининг мавжуд электрон платформаларини бирлаштириш орқали электрон тижорат соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ёшларни иш билан таъминлаш масалаларини уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва Осиё мамлакатлари савдо-саноат палаталари ҳузуридаги ўқув марказларидан фойдаланиш йўли билан ҳал этиш каби  муҳим  таклифларни билдирди.

Ушбу таклифлар тадбир иштирокчиларининг кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар конференцияда билдирилган таклифлар Осиё мамлакатлари ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, шунингдек, қўшма ташаббусларни амалга оширишни янада тарғиб қилишга ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Мавзуга оид

«Фарғона водийсида жиноят ва хавфсизлик ...

Онлайн конференцияда ҳудудий прокуратура вакиллари, Бош прокуратура Академияси профессор-ў...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари син...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов кеч...

Ўзбекистон фуқароларини Финляндияга ишга...

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси...

Сўнгги янгиликлар