Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Май/2020   Спорт

Осиё чемпионати-U19 ўйинлари Тошкент ва Наманган стандионларида ўтказилади


ТОШКЕНТ, 28 май. /«Дунё» АА/. 2020 йил октябрь ойида Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Осиё чемпионати-U19 мусобақасининг қуръа ташлаш ва ўйинлар ўтказилиш тартиби аниқ бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон мезбонлигида 16 та жамоа иштирокида бўлиб ўтадиган мазкур қитъа чемпионатининг  қуръа ташлаш маросими режага кўра май ойида Тошкентда ўтказилиши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси сабабли режалар ўзгарди. Осиё футбол конфедерацияси хабар кўра, қуръа ташлаш маросими 18 июнь куни Куала-Лумпурда ташкил этилади.

Ўзбекистонга мезбонлик берилганда мусобақа 18-31 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилганди. Бироқ мусобақанинг ушбу санада ўтказилиши ҳам юз фоиз аниқ эмас. Лекин Осиё футбол конфедерацияси мусобақа муддатини ўзгартириши ҳақида ҳеч нарса демаган.

Мусобақа ўйинлари мамлакатимиздаги 4 та стадионда ўтказилиши  белгиланди. Булар Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» ва «Локомотив», Олмалиқ шаҳридаги «ОКМК» ва Наманган шаҳридаги «Навбаҳор» стадионларидир.

Мавзуга оид

Самбо бўйича жаҳон чемпионати Москвадан...

Самбочи бўйича жаҳон чемпионати Тошкент шаҳрида жорий йил 12-14 ноябрь кунлари ўтказилади...

Ўзбекистонда хусусий профессионал футбол...

Хусусий футбол мактаблари ва хусусий профессионал футбол мактаблари ташкил этилади....

Ўзбек дзюдочилари Тбилиси турнирига йўл ...

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 26-28 март кунлари Грузияда ўтказиладиган «Катта дуб...

Сўнгги янгиликлар