Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Январь/2021   Спорт

Осиё Чемпионлар лигаси ва ОФК кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон вакилларининг рақиблари маълум бўлди


ТОШКЕНТ, 27 январь. /«Дунё» АА/. Бугун Осиё Чемпионлар лигаси ва ОФК кубогининг 2021 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бу йил қитъа миқёсидаги халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини Тошкентнинг «Пахтакор»,  Олмалиқнинг “АГМК” ва  Қаршининг «Насаф» клублари ҳимоя қилиш имкониятига эга. 

«Пахтакор» тўғридан-тўғри қитъа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан мусобақага қўшилса, олмалиқликлар плей-оффда ўз омадини синаб кўради.

АГМКнинг плей-оффдаги натижасидан келиб чиққан ҳолда «Насаф» ОФК кубогида қатнашиши мумкин бўлади.

Қуръа натижасига кўра, мамлакатимизнинг 2020 йилдаги чемпиони «Пахтакор» футбол клуби Ғарб минтақасининг «В» гуруҳида БААнинг «Шаржа», Эроннинг «Трактор» ва 2-плей-офф ғолиби («Ал Ваҳда», Саудия Арабистони ёки «Ал Қува Ал Жавия», Ироқ) жамоалари билан баҳс олиб боради.

 Олмалиқнинг  «АГМК» клуби эса саралаш ўйинида Қатарнинг «Ал Гарафа» жамоаси билан баҳс юритади. Ушбу плей-офф жуфтлиги ғолиби «А» гуруҳидан ўрин олади.

ОФК кубогида Ўзбекистон вакили (“АГМК” ёки “Насаф”) «F» гуруҳида «Олтин аср» (Туркманистон), «Хўжанд» (Тожикистон) ва «Олой» (Қирғизистон) билан ўйнайди.

 Маълумот учун, агар “АГМК” ОЧЛ плей-офф  жуфтлигида ғалаба қозонса, «Насаф» ОФК кубогида иштирок этади. “АГМК” ютқазган тақдирда ОФК кубогида иштирокини давом эттиради.

Мавзуга оид

Токио – 2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинл...

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ...

Ташқи ишлар вазирлигининг футбол жамоаси...

Ташқи ишлар вазирлигининг футбол жамоаси «Бош вазир кубоги»даги иштирокини мувафаққиятли б...

Ташқи ишлар вазирлиги футбол жамоаси «Бо...

Бугун пойтахтимиздаги «Бунёдкор» футбол академияси майдонида бўлиб ўтган голларга бой жан...

Сўнгги янгиликлар