Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Август/2020   Долзарб

Осиё Парламент Ассамблеяси Бош котиби: Ёшлар ҳуқуқлари бўйича ягона халқаро конвенция долзарб аҳамиятга эга


ТЕҲРОН, 13 август. /«Дунё» АА/. Эроннинг парламент, эксперт доиралари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари “Ёшлар 2020: глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида ўтказилаётган инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Президентининг форум иштирокчиларига табриги Эроннинг «Fars News», «Khabar Farsi», «Ghatreh News», «IRNA News» каби етакчи ахборот агентликлари халқаро янгиликларининг бош мавзусига айланди.

Бундан ташқари, ушбу сиёсий воқеа ҳақидаги маълумотлар Осиё Парламент Ассамблеясининг расмий веб-сайтида ҳам эълон қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан Осиё Парламент Ассамблеяси Бош котиби Муҳаммад Ризо Мажидий «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида дунё бўйлаб коронавирус пандемиясига қарамай, нуфузли халқаро ташкилот ва хорижий давлатлар вакилларининг форум ишида қатнашаётгани Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуслари халқаро кўламда кенг эътироф этилаётгани ва қўллаб-қувватланаётганидан далолат эканини алоҳида таъкидлади.

Муҳаммад Ризо Мажидий БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доирасида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни ишлаб чиқиш ғоясини илгари сургани учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдирди.

– Бу жуда яхши ташаббусдир, чунки ёшлар ҳуқуқлари бўйича ягона халқаро конвенциянинг қабул қилинишига ҳар қачонгидан кўпроқ зарурат сезилмоқда, – деди  Осиё Парламент Ассамблеяси Бош котиби. – Ушбу ҳужжат ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ишончли стандартини яратишга, шунингдек, ёшлар муаммоларига умумий ёндашувни ишлаб чиқишга имкон беради.

Ёшлар куч-ғайратини аниқ фойда келтирадиган, жумладан, 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадларига ва БМТнинг бошқа стратегияларига эришишга ҳисса қўшадиган фаолиятга йўналтириш жуда муҳимдир. Бугунги ёшлар – эртанги кун бунёдкорлари, улар долзарб халқаро муаммоларни ҳал қилиш учун янги ғоялар рўёбида беқиёс кучдир.

Мавзуга оид

Матильда Димовска: БМТ Тараққиёт дастури...

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска...

Таиланддан нуқтаи назар: Ўзбекистон През...

Надхавандхна Кришнамра халқаро тузилмалар доирасида ўзбек дипломатиясининг фаоллашганини қ...

Ўзбекистонда кема ҳайдовчиларини тайёрла...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрл...

Сўнгги янгиликлар