Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Июнь/2020   Сирдарё, биз сен билан

Осиё тараққиёт банки делегацияси «Сардоба» сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари билан танишди


ГУЛИСТОН, 24 июнь. /«Дунё» АА/. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) делегацияси Сирдарё вилояти ҳокимлиги вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят ҳокимлиги манбасига асосланиб.

Учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов Осиё тараққиёт банки делегациясига «Сардоба» сув тошқини ва ундан кўрилган зарарни бартараф этиш мақсадида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот берди.

ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори Синди Малвичини хоним ушбу ташрифдан кўзланган мақсад – «Сардоба» сув омбори тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида инфратузилмага етган талафотни баҳолаш, ўрганиш ва музокаралар олиб бориш эканини таъкидлади.

Вилоят ҳокимлигида ОТБ вакиллари билан таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой, сув таъминоти, санитария, энергетика, телекоммуникация, туризм, қишлоқ хўжалиги, ирригация чорвачилик, саноат ва савдо, йўл инфраструктураси масалалари бўйича музокаралар ташкил этилди.

Делегация аъзолари, шунингдек, «Сардоба» сув омбори тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида талафот кўрган ҳудудлар инфратузилмаси ҳолати билан танишиш мақсадида сув тошқини зарар етказган ҳудудда бўлди.

Мавзуга оид

Сирдарё вилоятида содир бўлган табиий оф...

Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омборида юз берган табиий офат халқаро ҳамжамият эътибор...

Шавкат Мирзиёев: Уйлар давлат томонидан ...

Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув бўлди....

Германиядан Сирдарёга хайрия кўмаги...

Бухоро вилоятида кузатилган табиий офат ва мавсумий ёғингарчиликлар ҳамда Сирдарё вилояти ...

Сўнгги янгиликлар