Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Август/2020   Спорт

Остон Ўрунов Россиянинг энг номдор футбол клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади


ТОШКЕНТ, 5 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Бошқирдистоннинг «Уфа» футбол клуби  аъзоси Остон Ўрунов Москванинг “Спартак” клуби билан расман шартнома имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 

Россия ОАВнинг ёзича, москваликлар ўзбек футболчиси билан 5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган. Остон “Спартак” таркибида 20-рақам остида майдонга тушади.

Бироқ “Спартак” футбол клуби Остон Ўрунов учун “Уфа” клубига қанча миқдорда пул тўлагани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Остон Ўрунов жорий йил аввалида, яъни РПЛнинг иккинчи давраси бошланишида Тошкентнинг “Локомотив” клубидан Бошқирдистоннинг “Уфа” клуби сафига бориб қўшилган эди.  У “Уфа” таркибида Россия премьер-лигасида 10 учрашувда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли футболчи Ўзбекистон суперлигасида “Навбахор” ва “Локомотив” жамоалари таркибида 55 та ўйин ўтказган.

Мавзуга оид

Токио Олимпиадаси бошланишига 200 кун қо...

Хабарингиз бор, 2020 йилги ёзги Олимпия ўйинлари Токио шаҳрида бўлиб ўтади....

Қозон шаҳрида биринчи Мустақил Давлатлар...

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида биринчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларини ўтк...

Муроджон Аҳмадалиев ноябрда чемпионлик к...

Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев шу пайтга қадар профессионал боксда 8 та жанг ўтказиб, ...

Сўнгги янгиликлар