Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Июль/2021   COVID-19

Ўтган бир кеча-кундузда Ўзбекистонда 1 минг 408 кишида COVID-19 ва пневмония касаллиги аниқланди. Коронавирусга чалинган 4 минг 929 нафар беморга эса даъво чоралари кўрилмоқда


ТОШКЕНТ, 29 июль. /«Дунё» АА/. Кеча, чоршанба куни   Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 879 тага ортиб, умумий касалланганлар 127 минг 506 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 529 нафар кишида пневмония хасталиги аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатлари республикамизнинг барча минтақаларида кузатилди. Тошкент шаҳри (140), Тошкент (109) ва Жиззах (98) вилоятларида коронавирусга чалиниш ҳолатлари анча юқори.

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча коронавирус инфекциясига чалинган 573 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган, касалликдан соғайганларнинг умумий сони 121 минг 718 нафарни ташкил этмоқда.

 Кеча, шунингдек, 6 нафар юртдошимиз касалликнинг оғир кечиши оқибатида вафот этди.

 Айни пайтда мамлакатимиз шифохоналарида ушбу касаллик билан оғриган  4 минг 929  нафар беморга  даъво чоралари кўрилмоқда.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистонда яна 39 кишида коронавирус ...

Бугун, 22 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганла...

17 июль куни Ўзбекистонда 541 кишида к...

Кеча, 17 июль куни Ўзбекистонда 541 ҳолатда коронавирус билан касалланиш қайд этилди....

Ўзбекистонда бир кунда яна 318 киши COVI...

3 июль куни мамлакатимизда 318 та янги COVID-19 касаллигига чалинганлар аниқланди, шундай ...

Сўнгги янгиликлар