Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Июль/2021   COVID-19

Ўтган бир кеча-кундузда Ўзбекистонда 1 минг 399 кишида COVID-19 ва пневмония касаллиги аниқланди


ТОШКЕНТ, 28 июль. /«Дунё» АА/. Ўтган бир кеча-кундуз давомида   Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 843 тага ортиб, умумий касалланганлар сони 126 минг 627 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 556 нафар кишида пневмония хасталиги аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатлари республикамизнинг барча минтақаларида кузатилди. Тошкент шаҳри (123), Тошкент (98) ва Сурхондарё (95) вилоятларида коронавирусга чалиниш ҳолатлари анча юқори.

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча коронавирус инфекциясига чалинган 825 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган, касалликдан соғайганларнинг умумий сони 121 минг 145 нафарни ташкил этмоқда.

 Кеча, шунингдек, 8 нафар юртдошимиз касалликнинг оғир кечиши оқибатида вафот этди.

 Айни пайтда мамлакатимиз шифохоналарида ушбу касаллик билан оғриган  4 минг 629  нафар беморга  даъво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда коронавирус билан оғриганла...

29 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони ...

Ўзбекистоннинг Франция, Монако ва Андорр...

2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан барча халқаро авиа,...

Ўзбекистонда кеча 746 киши коронавиру...

Ўзбекистонда кеча 746 ҳолатда коронавирус билан касалланиш қайд этилди, деб хабар бермо...

Сўнгги янгиликлар