Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

07/Октабрь/2021   COVID-19

Ўтган бир кеча-кундузда Ўзбекистонда 513 нафар кишида коронавирус ва пневмония қайд этилди


ТОШКЕНТ, 7 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганларнинг сони 487 тага ортиб, умумий касалланганлар 176 минг 964 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бундан ташқари, 26 кишида пневмония касаллиги аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатлари республикамизнинг барча минтақаларида кузатилди. Энг кўп ҳолат мамлакатимиз пойтахтида (221), Тошкент (101), Самарқанд (32)  ва Фарғона (25) вилоятларида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча коронавирус инфекциясига чалинган 432 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган, касалликдан соғайганларнинг умумий сони 172 минг 257 нафарни ташкил этмоқда. Пневмониядан 38 нафар бемор тузалган.

Кеча 5 нафар бемор коронавирус оқибатида вафот этгани маълум қилинди.

Айни пайтда мамлакатимиз шифохоналарида коронавирус юқтирган 3 минг 397 нафар ва пневмонияга чалинган 1 минг 415 нафар беморга даъво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид

Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқарола...

Ҳозирги мураккаб вазиятда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида таш...

Транспорт вазирлиги юртдошларимизни Вата...

Транспорт вазирлиги юртдошларимизни Ватанга олиб келиш бўйича белгиланган чартер рейслар ж...

Нурмат Отабеков Тошкентдаги клиникаларда...

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи ...

Сўнгги янгиликлар