Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

19/Октабрь/2021   COVID-19

Ўтган бир суткада Ўзбекистонда 353 кишида коронавирус ва пневмония қайд этилди


ТОШКЕНТ, 19 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганларнинг сони 342  тага ортиб, умумий касалланганлар 181 минг 654 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бундан ташқари, 11 кишида пневмония касаллиги аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатлари республикамизнинг барча минтақаларида кузатилди. Энг кўп ҳолат мамлакатимиз пойтахтида (125), Тошкент (63), Самарқанд (41)  ва Фарғона (20) вилоятларида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча коронавирус инфекциясига чалинган 316 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган, касалликдан соғайганларнинг умумий сони 177 минг 529 нафарни ташкил этмоқда.

Кеча 2 нафар бемор коронавирус оқибатида вафот этгани маълум қилинди.

Айни пайтда мамлакатимиз шифохоналарида коронавирус юқтирган 2 минг 833 нафар беморга даво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид

COVID-19: Ўтган кеча-кундузда Ўзбекистон...

Пайшанба куни мамлакатмизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 478 тага ортиб, ум...

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментида фуқ...

Республикада эпидемиологик ҳолат барқарорлашгани ва карантин чоралари босқичма-босқич юмша...

Бугун АҚШда коронавирусга қарши вакцина ...

АҚШ ҳукумати расмий баёнотига кўра, бугун, душанба куни Сиэтл шаҳридаги Каисер Перманенти ...

Сўнгги янгиликлар