Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Январь/2022   Экспорт

Ўтган йили Ўзбекистон дунёнинг 182 мамлакати билан савдо муносабатларини ҳаётга тадбиқ этди

ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ўтган йили жаҳоннинг 182 мамлакати билан савдо муносабатларини амалга оширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.


Ташқи савдо айланмасининг энг кўп ҳажми Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаси ҳиссасига тўғри келмоқда - 17,9% ва 17,7%. Кейинги ўринларни Қозоғистон (9,3%), Туркия (8,1%), Корея Республикаси  (4,5%), Қирғизистон (2,3%) ва Туркманистон (2,1%) банд этган.

Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик шерик мамлакатлари орасида, жумладан, Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби уч давлат билан фаол ташқи савдо баланси кузатилади.

Эслатиб ўтамиз: ўтган йил якунлари бўйича ташқи савдо айланмаси 42,1 миллиард АҚШ долларига етди. Бу 2020 йилнинг шу даврига солиштирганда 5,8 миллиард долларга кўпдир (ўсиш 16 фоиз). Экспорт 16,6 миллиард долларни (2020 йилнинг январь-декабрь ойларига таққослаганда ўсиш 10 фоиз), импорт эса 25,5 миллиард долларни (2020 йилнинг январь-декабрь ойларига таққослаганда ўсиш 20,4 фоиз) ташкил қилди. Натижада ташқи савдо айланмаси сальдоси -8850,4 миллион доллар миқдоридаги пассив балансни ташкил этди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон январь-апрель ойларида 30,8 м...

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, мамлакатимиз жорий йил январь-апре...

Ўзбекистон маҳсулотлари Жанубий Кореядаг...

Ўзбекистон маҳсулотлари Жанубий Кореядаги халқаро кўргазмада тақдим этилди...

Ўзбекистон 2020 йилда 18 та хорижий давл...

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон 2020 йилда 18 та хорижи...

Сўнгги янгиликлар