04/Январь/2023 Биласизми?...
ТОШКЕНТ, 4 январь. /«Дунё» АА/. 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) хизматларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 1,8 фоизни ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 1,7 фоизни ташкил этган эди.
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналарнинг сони 2 минг 423 тани ташкил қилган.