Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


24/Сентябрь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Озарбайжон Миллий Мажлиси депутатлари Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатнашади


БОКУ, 24 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Баҳром Ашрафхонов Озарбайжон Миллий Мажлиси депутатлари ва «Озарбайжон-Ўзбекистон» дўстлик жамияти вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Миллий Мажлис интизом комиссияси раиси, Озарбайжон-Ўзбекистон парламентлараро муносабатлар бўйича ишчи гуруҳи раҳбари, «Озарбайжон-Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Элдар Ибрагимов, Миллий Мажлис депутатлари, Озарбайжон-Ўзбекистон парламентлараро муносабатлар бўйича ишчи гуруҳи аъзолари Жаваншир Пошозода, Элман Насиров ва Агалар Велиев, «Озарбайжон-Ўзбекистон» дўстлик жамияти ижрочи директори Земфира Қодирова ва дўстлик жамияти раисининг ўринбосари, профессор Тарлан Гулиев иштирок этди.

Суҳбат чоғида меҳмонлар мамлакат ва Марказий Осиё минтақасини келгуси барқарор ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этадиган жорий йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаларидан бири - 24 октябрь куни  бўлиб ўтадиган  Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси билан танишди. Сайлов такомиллаштирилган миллий қонунчилик ва янги Сайлов кодекси асосида демократия, ошкоралик, очиқлик ва халқаро стандартларга риоя этган ҳолда ўтказилиши таъкидланди.

Сайлов шаффофлиги ва демократия талабларини таъминлашда халқаро кузатувчилар, шубҳасиз, муҳим роль ўйнаши қайд этилди. Ўзбекистон Президенти сайловига хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, жумладан, МДҲ ва ЕХҲТ ДИИҲБ дан 800 нафарга яқин кузатувчи қатнашиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти сайловида Озарбайжон томонидан кузатувчи сифатида қатнашадиган депутатлар Элдар Ибрагимов, Жаваншир Пошозода, Элман Насиров ва Земфира Қодирова ўз чиқишларида халқаро кузатувчи миссиясини катта шараф билан бажаришга тайёр эканини таъкидлаб, сайлов жараёни халқаро стандартларига мувофиқ юқори савияда ўтказилишига ишонч билдирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Бош консули Москва вилоятидаг...

Кеча Ўзбекистоннинг Москвадаги Бош консули Валижон Ниёзхўжаев Москва вилоятининг Сахарово ...

Ўзбекистон элчиси Япония давлат мудофаа ...

Ўзбекистоннинг Токиодаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япония давлат мудофаа вазири билан...

Ўзбекистон барча мисрликлар учун у қалба...

Кириб келаётган янги 2021 йил муносабати билан Миср ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдурраҳмон а...

Сўнгги янгиликлар