Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Апрель/2020   COVID-19

Озарбайжон Ўзбекистонга гуманитар ёрдам жўнатди


ТОШКЕНТ, 18 апрель. /«Дунё»  АА/. Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев топшириғига кўра, қардош Ўзбекистон халқига гуманитар ёрдам тариқасида Озарбайжондан махсус тиббий жиҳозлар жўнатилди, деб  хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ЎзА манабсига асосланиб.

Озарбайжон дунё учун оғир кунлар давом этаётган бир пайтда коронавирус пандемиясига қарши курашда Ўзбекистон билан бир сафда эканини намойиш этди.

Ўзбекистондаги Озарбайжон элчихонаси хабарига кўра, гуманитар ёрдам бир мартали шприцлар ва бахила, кўрпа тўшак, антисептик воситалар, дезинфекция эритмалари, суюқ совун, қаттиқ совун ва тиббиёт спиртларини ўз ичига олган.

 Гуманитар юкни Ўзбекистондаги Озарбайжон элчихонаси ходимлари, Ўзбекистоннинг ваколатли вакиллари кутиб олди.

 Мазкур қадам Озарбайжон халқи ҳамда давлатининг Ўзбекистон билан дўстона ва қардошлик муносабатларининг намойиши ҳамдир.

 Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон Президентининг топшириғига асосан Озарбайжонга COVID-19 тарқалишини бартараф этиш учун таркибида зарур бўлган тиббий буюмлар ва воситалар бўлган гуманитар ёрдам жўнатилган эди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 1...

2020 йил 20 апрель соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этил...

Франциялик мутахассислар билан COVID-19 ...

Парижнинг «AP-HP» марказий жамоат шифохонаси мутахассислари ва мамлакатимиз Соғлиқни сақла...

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд...

2 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони ...

Сўнгги янгиликлар