Uz / Ўз Ru En

Toshkent

30/Март/2020   Маданият

Озарбайжон телевидениесида Ўзбекистон маданияти ҳақидаги кўрсатув эфирга узатилди


БОКУ, 30 март. /“Дунё” АА/. Озарбайжон миллий "ARB TV" телеканалининг "Faydali Saat" ахборот-кўнгилочар дастури ўзининг Ўзбекистонга бағишланган 40 дақиқали кўрсатувини эфирга узатди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу кўрсатув мамлакатимизнинг Озарбайжондаги элчихонаси кўмагида тайёрланди. Унда ўзбек халқининг миллий либослари, санъати, мусиқа ва рақслари, гастрономик туризм салоҳияти, шунингдек, халқимизнинг миллий урф-одат ва анъаналари ҳақида ҳикоя қилинади.

"Лазги" анъанавий ўзбек рақсини ижро этган ҳамюртимиз, хореограф Нурида Aбдуллаеванинг чиқиши дастурга байрамона кайфият улашди, баҳорий таом сумалакни тайёрлаш ҳақидаги сюжет эса миллий урф-одатларимизнинг чуқур илдизлари, ўзига хослигини намойиш этди.

“ARB TV” телеканали ижодий гуруҳи кўп сонли томошабинлар илтимосига биноан, дастурга машҳур ўзбек миллий таоми – ош ҳақида маълумот бериб, уни тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари акс этган лавҳаларни тақдим этди.

Томошабинлар, шунингдек, ушбу кўрсатув орқали миллий патир, қовурилган чучвара, сомса ва бўғирсоқ каби бошқа ўзбек таомларини тайёрлаш жараёни билан танишиш имконига эга бўлди.

Бошловчилар ҳам кўрсатув давомида Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти ҳақида ҳикоя қилиб, мамлакатимиз тарихи ва маданияти бўйича тайёрланган видеоларни телевидение орқали намойиш қилди.

Дунёда тан олинган ва севиб истеъмол қилинадиган мамлакатимизнинг сархил ҳўл ва қуритилган мевалари, сабзавотлар, миллий ширинликлар ҳақида маълумот бериш ҳам дастур ижодкорлари эътиборидан четда қолмади.

"Дунё" АА,

Боку

Мавзуга оид

Ўзбекистонда илк бор Халқаро заргарлик к...

Ўзбекистонда жорий йил 8-10 май кунлари «Uzbek Jewellery Fair – 2020» биринчи Халқаро зарг...

Наврўз - қадимий қадриятларимиз тантанас...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига т...

Ўзбекистон ноширлари Минскдаги 28-халқар...

Жорий йил 18-21 февраль кунлари Беларусда «Китоб инсонлар ва мамлакатларни бирлаштиради» ш...

Сўнгги янгиликлар