Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Декабрь/2022   Жамият

Озарбайжонда бўлиб ўтган қабул маросими муҳим мавзуга бағишланди

БОКУ, 6 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан қабул маросими ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Маросимда Озарбайжон Милли Межлиси депутатлари, Озарбайжон Фанлар академияси президенти, Маданият вазирлиги ходимлари, эксперт ва таҳлилчилар, ишбилармонлар, ОАВ ҳамда ватандошлар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни очар экан, элчи Б.Ашрафханов Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик ришталари тобора мустаҳкамланиб бораётгани, икки давлат етакчилари раҳнамолигида амалга оширилаётган улкан ишлар нафақат туркий дунё, балки бутун жаҳонга намуна бўлаётганини қайд этди. У олий даражадаги икки томонлама ҳамкорлик равнақи маданий-гуманитар муносабатларни, шу жумладан, адабий алоқаларни ҳам янги босқичга кўтарганини таъкидлади.

Маросим доирасида Ўзбекистон Президентининг тегишли фармонига асосан мукофотланган озарбайжонлик қардошлар - Г.Маммадова, А.Ульви ва Р.Аскерларни тақдирлаш маросими
ҳам бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз дипломатия ваколатхонаси раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 30 августдаги фармонини ўқиб эшиттирганидан сўнг унвон
ва орденларни тантанали равишда эгаларига топширди.

Дастлаб Озарбайжон миллий Фанлар Академияси қошидаги Н.Ганжавий номли адабиёт институтининг “Озарбайжон-Туркманистон-Ўзбекистон” адабий алоқалари бўлими бошлиғи, филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг фахрий аъзоси, навоийшунос олима Алмаз Ульви тақдирланди.

А.Ульви ўз сўзида, жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ўзимнинг самимий ташаккуримни изҳор этаман. Ўзбек тили ва ўзбек адабиётига бўлган меҳрим чексиз. Бу мукофот мени жуда бахтиёр этди, менга қўшимча куч-қувват бағишлагани баробарида катта масъулиятни ҳам юклади, албатта. Келажакда ҳам икки қардош мамлакатларимизнинг адабий алоқалари жадал ривожланиши учун ҳисса қўшишга интиламан. Ушбу фурсатдан фойдаланиб, сизларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан табриклайман”, деди.

Мукофот соҳиби - Боку давлат университети “Туркология” кафедраси мудири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фахрий аъзоси, филология фанлари доктори, профессор, навоийшунос олим Рамиз Аскер ўз сўзида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мени “Дўстлик” ордени билан мукофотлаганликларини эшитиб жуда қувондим ва  ҳаяжонландим. Шу боис, муҳтарам Президентга самимий ташаккуримни изҳор этаман. Мен Ўзбекистонни жуда яхши кўраман, мамлакатингизда тез-тез бўлиб тураман, кўплаб тадбирларда иштирок этаман. Ўзбек адабиётига бўлган меҳрим ҳам бўлакча. Бу мукофот мен учун шараф ва ғурурдир. Келажакда ҳам ўзбек адабиётини Озарбайжонда тарғиб қилиш йўлида меҳнат қиламан. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини, раҳбариятини Конституция куни билан табриклайман”, деди.

Сўнгра сўзга чиққан Озарбайжон давлат мусиқа театри вокалисти, Озарбайжон халқ артисти Гульянаг Маммедова ҳам ўз сўзида “Ўзбекистон халқ артисти” унвони билан мамлакатимиз раҳбариятига самимий миннатдорлик изҳор этар экан, ўзбек қўшиқларини тинглаш ва ижро этишни яхши кўришини алоҳида таъкидлади. Унинг ижросида куйланган “Улуғимсан Ватаним” қўшиғи байрам тадбирига алоҳида шукуҳ бағишлади.

Тадбирда иштирок этган бошқа меҳмонлар ҳам
ўз фикрларини ўртоқлашдилар. Жумладан, Озарбайжон Миллий Фанлар академияси президенти Иса Габиббейли мамлакатимиз халқини  остонада турган Конституция куни билан қутлар экан, туркий дунё бутунлай янги тарихий босқичга собитқадамлик билан кириб бораётганини қайд этди.

- Туркий дунёнинг “Нобель” мукофоти – “Алишер Навоий мукофоти" таъсис этилди, - деди у. -Туркий дунёнинг барча соҳаларга интеграциялашуви учун кенг майдон очилди. Ўзбекистондан кейин А.Навойнинг беназир ва бой адабий мероси энг кўп ўрганилган мамлакат Озарбайжондир. Бугунги илм ва санъат соҳасидаги вакилларимиз Ўзбекистоннинг юксак даражадаги мукофотлари билан тақдирлангани ҳам бу фикрларимнинг яққол тасдиғидир.

Мавзуга оид

Миср ОАВ: Ўзбекистонда 2 сентябрь куни Б...

Журналист Фотима Бадавий томонидан ёзилган ушбу сарлавҳа остидаги мақола Мисрнинг “Ал-Хаба...

Адлия вазирлигида кадрлар билан ишлашда ...

Буюк Британия Халқаро ҳамкорлик агентлигининг (GPI) Тошкент шаҳридаги катта вакили Лейла Б...

Япониянинг айрим ҳудудларида ёққан кучли...

Бугун тинимсиз ёғаётган кучли ёғингарчилик туфайли Япониянинг жанубий-ғарбий қисмидаги Кум...

Сўнгги янгиликлар