Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Февраль/2023   Саналар

Озарбайжонда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллуд кунига бағишланган илмий конференция бўлиб ўтди

БОКУ, 7 февраль. /«Дунё» АА/. Боку шаҳрида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий ва ХХI аср” мавзусидаги конференция ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Анжуман Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва Озарбайжон Миллий фанлар академияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Венгрия ва Жанубий Кореянинг йирик навоийшунос-олимлари, илм-фан намоёндалари ва бошқа фахрий меҳмонлар иштирок этди.

Алишер Навоий адабий меросининг жаҳон тамаддунида тутган ўрни, буюк алломанинг номини халқаро миқёсда тарғиб қилишга оид ташаббуслар, мутафаккир асарларининг хорижий тилларга таржима қилиш жараёни, Навоий асарларини чуқур ўрганиш ва бошқа мавзуларга бағишланган маърузалар тингланди.

Мавзуга оид

Озарбайжонда Наврўз байрамига бағишлаб ў...

Озарбайжонда Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилган тадбирда Ўзбекистон элчихона миллий-мада...

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси том...

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси томонидан Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ҳам...

Геманиядаги ватандошлар: Давлат рамзлари...

Германияда истиқомат қилаётган ватандошларимиз Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул...

Сўнгги янгиликлар