Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


10/Февраль/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Озарбайжонда «Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий: анъана ва новаторлик» мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилди


БОКУ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси  томонидан буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан унинг Боку шаҳридаги ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими ва Низомий Ганжавий номидаги адабиёт институти билан ҳамкорликда «Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий: анъана ва новаторлик» мавзусида халқаро илмий онлайн-видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Озарбайжон Миллий Фанлар академияси (ОМФА) қошидаги адабиёт институтининг филолог тилшунос профессор олимлари, академик, адабиётшунослар, Боку шахрининг Нариман райони ҳокими муовини бошчилигида ташкилот вакиллари ҳамда Озарбайджонда аккредитациядан ўтган Элчихоналар раҳбарлари ва Бокуда истиқомат қилиб иш фаолиятини олиб бораётган ватандошлар иштирок этди.

Халқаро илмий онлайн-анжуманда ОМФА вице-президенти, Низомий Ганжавий номидаги адабиёт институти директори Иса Хабиббейли, Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафхонов, Афғонистоннинг Озарбайжондаги элчиси Омонулла Жайхун, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг филолог, тилшунос профессор олимлари, академик, адабиётшунос ва навоийшунослари табрик сўзлари билан иштирок этди.
Тадбирда Озарбайжон адабиёт ихлосмандлари Алишер Навоийниг ҳаёти ва ижоди  бўйича ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Санубер Самедова, Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институти Озарбайжон - Туркманистон - Ўзбекистон адабий алоқалари бўлими диссертанти:

- Алишер Навоий нафақат ўзбек, балки Озарбайжон шоири ҳам ҳисобланади. Унинг шахсияти ва ижодига ҳар доим қизиқиб келинган ҳамда кўп йиллар давомида олимларимиз томонидан ўрганилган.

Алмаз Улви бошчилигидаги Низомий Ганжавий номидаги адабиёт институтининг Озарбайжон-Туркманистон-Ўзбекистон адабий алоқалари бўлими вакиллари ҳам Навоийни хотирлаш кунини ўтказмоқда. Бундан ташқари, ҳар йили Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди, шунингдек, унинг жаҳон адабиёти хазинасига қўшган ҳиссасига бағишланган конференциялар ташкил этаяпмиз. Ушбу тадбирлар ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда, унинг пойдевори эса Навоий давридан бошлаб яратилиб келинмоқда.

Гулшан Кенгерлинская, А.Бакиханов номидаги тарих институти илмий ходими,

- Навоий ҳақида сўз борганида кўз ўнгимизга жуда кўп билимларга асос солган ва шарқ олами учун ҳар бир сўз моҳиятини ифодалаб берган, уни чўққиларга кўтарган инсон гавдаланади.

Мен бундай буюк инсон ҳақида сўз юритар эканман, бобом Мақсуд Шайхзода узоқ йиллар давомида буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ижодини севиб ўргангани, қалб меҳри билан битилган мақола ва рисолаларида буюк даҳога бўлган юксак ҳурмати ва муҳаббатини катта самимият, илмий теранлик билан баён қилганини айтишим мумкин. Ўз навбатида таъкидлаш жоизки Алишер Навоий нафақат ўзбек адабиётида, балки туркий дунёсида ҳам ўзининг буюк меросини қолдириб кетган. Шу туфайли мен бугун бутун туркий халқларга ва ўзбек ватандошларига самимий дил изҳорларимни билдириб қоламан.

Иса Хабиббейли, Академик, ОМФА вице-президенти, Низомий Ганжавий номидаги адабиёт институти директори:

- Бугунги тадбир Низомий Ганжавийнинг 880 йиллиги ва Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига тўғри келди. Маълумки, Алишер Навоий Низомий Ганжавийни ўзига устоз деб билган. Болалик чоғлариданоқ Ганжавий ижодига ошиқ бўлган. Бу эса ўз навбатида озарбайжон-ўзбек адабий алоқаларида муҳим саҳифа ҳисобланади. Халқаро онлайн-видеоконференциянинг ўтказилиши бизга кенг жамоатчилик ва ёш тадқиқотчилар эътиборига Низомий Ганжавий ва Алишер Навоийнинг жаҳон ва шарқ адабиётига қўшган улкан ҳиссалари тўғрисида маълумот бериш имконини беради. Шу билан бирга озарбайжон-ўзбек муносабатларининг янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Яшар Гасимбейли,  Низомий Ганжавий номидаги адабиёт институтининг бош илмий ходими, филология фанлари доктори:

- Озарбайжон - Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган таниқли шахслар қаторида давлат арбоби Алишер Навоийнинг алоҳида ўрни бор.

Айниқса, унинг адабиёт ва тилшуносликдаги хизматларини алоҳида қайд этиш керак. У замонавий ўзбек тили ва адабиётининг асосчиси ҳисобланади. Алишер Навоий ёшларни тарбиялаш ва ўқитишга алоҳида аҳамият берган, унинг асарлари ҳозирги кунгача ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.

Бугун биз Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини нишонлаб, буюк шоир ва мутафаккирнинг муқаддас хотирасини ёд этдик. Бундай тадбирлар мамлакатларимиз ўртасидаги адабий, илмий ва маданий алоқаларни янада ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб улкан имкониятлар яратади, деб ҳисоблайман.

Мавзуга оид

Варшавада Бобурхонлик кечаси ўтказилди...

Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намоёндаси, буюк шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад...

Ўзбекистон делегацияси Ҳиротда Алишер На...

Бугун Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби...

Парижда “Маҳалла – жамиятимизнинг ёруғ ю...

Бугун мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонасида “Маҳалла – жамиятимизнинг ёруғ юзи ва вижд...

Сўнгги янгиликлар