Uz / Ўз Ru En

Toshkent

11/Сентябрь/2020   Маданият

Озарбайжонда ўтказилган Ўзбек миллий таомлари ҳафталиги ғолиблари эълон қилинди


БОКУ, 11 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Бокудаги элчихонаси томонидан Facebook ижтимоий тармоғида Ўзбек миллий таомлари ҳафталиги ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган ушбу маданий тадбир якунида ғолиблар ва фаол иштирокчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Элчи Баҳром Ашрафхонов  60 дан ортиқ тажрибали ошпаз қатнашган кўрик-танлов натижалари Озарбайжон жамоатчилиги орасида ўзбек маданияти, хусусан, ўзбек миллий ошпазлиги анъаналари нақадар кенг оммалашганини намойиш этганини таъкидлади. Тадбир, шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон халқлари ўртасидаги қардошлик ришталари узоқ ўтмишга бориб тақалиши, миллий урф-одатлар, тил ва эътиқод каби маданий-маърифий қадриятларимиз ўхшашлигини кўрсатди. Ҳафталик 2 октябрь куни нишонланадиган мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллик санасига муносиб совға бўлди.

Тадбир ташкилотчиларидан бири - «Azeri Home Chef» гуруҳи маъмури Фахранда Гасанзода Facebook ижтимоий тармоғида 500 дан ортиқ фотосурат ва видеофильм, шунингдек, ўзбек миллий ошхонаси ва мамлакатимиз ҳақида турли қизиқарли маълумотлар жойлаштирилганини қайд этди. Танлов якунига кўра, 25 ошпаз танлаб олиниб, қимматбаҳо совғалар топширилди, улардан 12 нафари эса ғолиб, деб эълон қилинди. Бундан ташқари, тақдирлаш маросими иштирокчилари палов ва бошқа ўзбек миллий таомларидан татиб кўришга муяссар бўлди.

Тадбир доирасида йиғилганлар эътиборига республикамизнинг сайёҳлик салоҳияти, қадимий, ўзига хос ва бой маданиятимизнинг ноёб дурдоналари ҳавола этилди. Шунингдек, «Ҳунарманд» уюшмаси усталари томонидан тайёрланган сопол идишлар, зардўзи кашталар ва бошқа буюмлар кўргазмаси ташкил этилди.

Мавзуга оид

18 май – Халқаро музейлар куни...

Тошкент шаҳрида жойлашган 16 та музей “vrmuseum.uz” (TasIX) ҳамда виртуал саёҳатларга ихти...

Францияда Алишер Навоий ижодига бағишлаг...

Францияда жорий йилнинг 24-25 июнь кунлари «Мир Алишер Навоий, машҳур темурийзода ижодига ...

АҚШда «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» та...

Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Нью-Йорк шаҳрида...

Сўнгги янгиликлар