Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

01/Октабрь/2021   Ватандошларимиз

Озарбайжондаги ватандошлар учун Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик мавзусида брифинг ўтказилди


БОКУ, 1 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонасида Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида Озарбайжоннинг «Ilk Insaat» қурилиш компаниясида вақтинча ишлаётган ватандошлар учун брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда иштирокчиларга бўлажак муҳим сиёсий тадбир ҳақида маълумот берилди. Унда сайлов жараёнининг ташкилий-техник жиҳатлари, Озарбайжонда вақтинча яшовчи фуқароларимиздан иборат сайловчилар рўйхатини шакллантириш тартиби, сайловни ташкил этиш ва юртдошларимизни хорижий сайлов участкаларига таклиф этишда дипломатия ваколатхоналарининг ўрни билан таништирилди.

Бундан ташқари, брифинг давомида давлатимиз раҳбарининг қарори билан ташкил этилган «Ватандошлар» жамоат фондиниинг мақсад ва вазифалари, Ўзбекистон ҳаётининг турли жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самаралари ҳамда ватандошларимизга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш сифатини янада ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

Юртдошларимизнинг кундалик масалалари ўрганилиб, тегишли маслаҳатлар берилди.

Мавзуга оид

Менинг байроғим - менинг шарафим ва ғуру...

Азиза Содиқова «Young Euro Classic» халқаро танлови лауреати, Германия маданият вазирлигин...

Ўзбекистон Бош консулхонаси: Қозоғистонд...

Ўзбекистоннинг Олматадаги Бош консулхонаси мамлакатимиз фуқароларига жорий йил 5 июнь кун...

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси била...

Қирғизистон ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Бобур номидаги халқаро жамғарманинг Қи...

Сўнгги янгиликлар