Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

06/Декабрь/2021   Долзарб

Озарбайжондан муносабат: Ўзбекистон-Қозоғистон мулоқоти Марказий Осиё минтақавий хавфсизлик тизимида тамал тоши бўлиб хизмат қилмоқда


БОКУ, 6 декабрь. /«Дунё» АА/. Озарбайжонлик эксперт, «Жанубий Кавказ» сиёсатшунослар клуби раҳбари Илгар Велизаде Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашуви якунлари ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини «Дунё» ахборот агентлигига тақдим қилди.

– Ўзбекистон-Қозоғистон мулоқоти Марказий Осиё минтақавий хавфсизлик тизимининг тамал тоши, мустаҳкамловчи асоси ҳисобланади, - деди эксперт. - Минтақавий ялпи ички маҳсулотнинг асосий улушига эга бўлган ушбу давлатлар ҳудудида Марказий Осиё аҳолисининг учдан икки қисмидан кўпроғи истиқомат қилади.

Шу сабабли Марказий Осиё интеграцияси вектори ва минтақадаги геосиёсий иқлим Тошкент ва Нур-Султоннинг ўзаро муносабатларига, улар юритаётган сиёсатнинг ўзаро мувофиқлик даражасига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Ўзбекистон Президенти томонидан Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини ўтказиш таклиф этилганида, мазкур ташаббус Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев томонидан қўллаб-қувватлангани ва Қозоғистон пойтахтида ана шундай шаклдаги дастлабки анжуман ўтказилганини эслаш лозим.

Биргаликдаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва уларни амалиётга татбиқ қилиш икки мамлакат ҳамкорлигининг асосини ташкил этади. Албатта, минтақа ва дунёдаги тез ўзгарувчан геосиёсий вазиятда бундай учрашувларга эҳтиёж сезиларли даражада ортади.

Бу галги саммит кун тартибига сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни, авваламбор, амалий алоқаларни кенгайтириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида самарали лойиҳаларни бажариш, гуманитар ҳамкорликни фаоллаштиришга доир кенг кўламли масалалар киритилгани ҳам тасодиф бўлмади.

Томонлар барча долзарб мавзуларни батафсил муҳокама қилди, нафақат ўзаро ҳамкорлик, балки халқаро майдонда манфаатларни биргаликда илгари суриш нуқтаи назаридан ҳам истиқболдаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олди. Шу ўринда Афғонистон муаммосини ҳал этиш, минтақада қуролли можаролар ва бошқа гуманитар инқирозларнинг олдини оладиган муҳитни яратиш мавзусига алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга оид

Европадан муносабат: Ўзбекистон-Россия м...

Бельгиянинг «Diplomatic World» таҳлилий лойиҳаси менежери Альберто Туркстра...

Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа вазирла...

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов кеча мамлакатимизга ташриф буюрган Қозоғистон ...

Элшод Расулов: Конституция — ҳуқуқларим ...

Мамлакатимизнинг Асосий қонуни — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг...

Сўнгги янгиликлар