Uz / Ўз Ru En

Toshkent

26/Июль/2021   Долзарб

Озарбайжондан муносабат: Ўзбекистон Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб ўртасида кўприк бўлиш учун улкан салоҳиятга эга


БОКУ, 26 июль./ «Дунё» АА/. Халқаро экспертлар ва сиёсатшунослар 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференцияси натижаларини шарҳлашда давом этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Русиф Гусейнов,  «Topchubashov Center» таҳлилий марказининг директори (Озарбайжон):

- Марказий Осиё Евроосиё транспорт лойиҳалари ва афғонлараро зиддиятларнинг ривожланиши ортидан халқаро ҳамжамият эътиборини кўпроқ ўзига жалб этмоқда. Ушбу минтақада  Ўзбекистон транспорт лойиҳаларини амалга ошириш  режаларини эълон қилиш орқали минтақавий хавфсизликни таъминлаш ташаббусини илгари сурмоқда.

 Минқанинг марказида жойлашган давлат сифатида Ўзбекистон Шарқ ва Ғарб ва Шимол ва Жануб ўртасида кўприк бўлишдек улкан салоҳиятга эга.  Бу жараёнда Ўзбекистон раҳбариятининг ҳаракатларини муносиб баҳолаш лозим. Тошкент ташаббуси билан «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясининг ўтказилгани Ўзбекистоннинг ҳам Марказий, ҳам Жанубий Осиёда минтақавий континентал аҳамиятга бўлган транспорт инфратузилмасини таъминлаш борасида фаол ҳаракат қилаётганидан далолат беради.

 Ўзбекистон учун Покистон портларига элтадиган йўл керак. Бу эса фақат Афғонистон орқали амалга ошиши мумкин. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон бу мамлакатда кечаётган ички жараёнларни тинч йўл билан ҳал этишдан манфаатдор томонлардан бири ҳисобланади. Минтақавий хавфсизликни таъминлашда етакчилик қилиш учун Ўзбекистон АҚШ, Афғонистон ва Покистон билан биргаликда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда минтақавий савдо ва бизнес алоқаларини ривожлантиришга мўлжалланган тўрт томонлама дипломатик платформа яратди.

Мавзуга оид

Хитой элчиси: Хитой ва Ўзбекистон раҳбар...

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари ўртасидаги телефон...

Тадеуш Бодио: Ўзбекистон Президенти инқи...

Варшава университети қошидаги Сиёсатшунослик институтининг Шарқшунослик факультети раҳбари...

Сеулдан муносабат: Ўзбекистонда фаолият ...

Жонг Ёнг Хун, «Myung Sung Placon Co., Ltd.» компанияси президенти (Жанубий Корея)...

Сўнгги янгиликлар