Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Май/2022   Долзарб

Озарбайжондан муносабат: Ўзбекистон ўзининг мустақил тараққиёт йўлидан изчил одимламоқда

БОКУ, 28 май. /«Дунё» АА/. «Жанубий Кавказ» сиёсатшунослар клуби раҳбари Илгар Велизаде (Озарбайжон) Президент Шавкат Мирзиёевнинг 27 май куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги мажлисидаги маърузасида илгари сурилган ташаббусларни  шарҳлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


- Ўзбекистон ўзининг мустақил тараққиёт йўлини изчил амалга ошириб, мазкур жараёнда мавжуд геосиёсий ва геоиқтисодий воқеликларни қатъий эътиборга олмоқда. Буни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши (ЕОИК) саммитидаги нутқи яна бир бор тасдлиқлади.

Ўзбекистон раҳбари миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ва  қўшни давлатлар манфаатларига ҳурмат билдирган ҳолда, бугунги мураккаб геосиёсий вазиятда минтақавий алоқаларнинг барқарорлигини оширишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди. Хусусан, Тошкентнинг Ўзбекистонни барча қўшнилари билан боғлайдиган, уларнинг манфаатларига хизмат қиладиган самарали ва барқарор транспорт инфратузилмасини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлари эътиборга лойиқ, деб ҳисоблайман.

Инновацион салоҳиятдан янада самарали фойдаланиш ва ЕОИК мамлакатлари тадбиркорларининг, биринчи навбатда, юқори технологиялар соҳасидаги саноат кооперациясининг янги шаклларини ривожлантириш ҳақидаги таклифлар ҳам юксак эътиборга лойиқ.

 

Мавзуга оид

«Diplomatic World»: Ўзбекистонда иқтисод...

«Diplomatic World» журналининг онлайн версиясида Ўзбекистон ҳудудларида ижтимоий-иқтисоди...

Халқаро миграция ташкилотининг Марказий ...

Халқаро миграция ташкилотининг Марказий Осиё бўйича субрегионал координатори билан учрашув...

21 октябрь — Афғонистонда ўзбек тили кун...

Афғонистоннинг Балх вилояти маркази — Мозори Шариф шаҳрида ўзбек тили куни байрами муносаб...

Сўнгги янгиликлар