Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

21/Август/2021   Долзарб

Озарбайжондан муносабат: Ўзбекистон Президентининг интервьюсида босиб ўтган қийин, аммо муносиб йўлнинг кенг таҳлилидир


БОКУ, 21 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюсига халқаро экспертлар томонидан муносабат билдирилиши давом этмоқда,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ильгар Велизаде, “Жанубий Кавказ” (Озарбайжон) сиёсатшунослар клуби раҳбари:

- Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюси Ўзбекистон халқи босиб ўтган мураккаб, аммо муносиб йўлнинг кенг ва атрофлича таҳлилидир.

Давлат мустақиллигининг ўттиз йили давомида Ўзбекистон барқарорлик ва тараққийпарвар тараққиётнинг ҳақиқий маёғига айланди. Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, янги Ўзбекистон қурилиши субъектив истак эмас, пиар-кампания ҳам эмас, балки ҳозирги сиёсий - ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар шарт-шароитлар тақозо этган, халқнинг азалий интилишлари ва миллий манфаатларига жавоб берадиган асосий тарихий асосларга эга бўлган объектив заруратдир.

Бугунги муваффақият калити Ўзбекистоннинг миллионлаб фуқаролари томонидан қўллаб-қувватланаётган жамият ҳаётининг барча соҳаларини янгилашга қаратилган ислоҳотлар курсидир. Ҳар сафар ушбу муборак заминга келганимда бу ерда бўлаётган ижобий ўзгаришларга дуч келаман.  

Шуниси қувонарлики, оддий фуқароларнинг истак ва интилишларини инобатга олинаётгани, халқ ва мамлакат раҳбариятининг бирлиги Ўзбекистонни нафақат минтақа харитасида, балки бутун Евроосиёда энг муҳим сиёсий етакчи кучга айлантирмоқда. Бу эса Ўзбекистон давлат мустақиллиги 30 йиллигининг асосий натижасидир.

Мавзуга оид

Софи Ибботсон: Ўзбекистон томонидан кўри...

Буюк Британиядаги Ўзбекистон сайёҳлик бренди элчиси, «Maximum Exposure» консалтинг фирмаси...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирус и...

Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг аҳволи қониқарли даражада....

Япониядан муносабат: Ўзбекистон бой тари...

Ўзбекистон Контитуцияси қабул қилинган кун муносабати билан Япониянинг ижтимоий-сиёсий ва ...

Сўнгги янгиликлар