Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Январь/2023   Ўзбекистоннинг ИҲТга раислиги

Озарбайжондан муносабат: Ўзбекистон раислиги даврида эришилган муваффақиятларни изчил ривожлантирамиз

ТОШКЕНТ, 24 январь. /«Дунё» АА/. Озарбайжон ТИВ Иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Орхан Зейналов “Дунё” АА мухбири билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида бугун Тошкентда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26-йиғилиши якунларини қуйидагича шарҳлади: 


- Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотидаги мезбонлигидан  миннатдормиз. Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотдаги раислиги жуда фаол ва самарали кечди. Биз Ўзбекистон олиб борган тадбирларни тўла қўллаб-қувватладик.

Озарбайжон 2023 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига раислик қилади. Биз Ўзбекистон раислиги даврида эришилган муваффақиятларни изчил давом эттирамиз. Шу билан бирга, биз ИҲТ мақсадларига эришиш учун барча манфаатдор томонларни, халқаро ташкилотларни, аъзо давлатлар ва молиявий институтларни ўз атрофимизда бирлаштиришга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистоннинг ИҲТга раислигида олиб борган барча тадбирлар ва самарали ишлар учун яна бир бор миннатдорлик билдирамиз. Озарбайжон раислиги даврида Ўзбекистон ва бошқа аъзо давлатлар билан яқин ҳамкорликнинг самараларини интиқлик билан кутамиз.

 «Дунё» АА сурати.

Мавзуга оид

ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий: 2022 йилд...

Ўзбекистон ўзининг буюк тарихий ва табиий диққатга сазовор масканлари билан ажралиб туради...

ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий: Ўзбекисто...

ИҲТ тарихида биринчи маротаба раислик қилувчи мамлакат ўзи раислик қиладиган йилга ном бе...

Тошкентда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорл...

Жанубий Кореянинг етакчи нашрларидан бири - «The Korea Post» журнали веб-сайтида 24 январ...

Сўнгги янгиликлар