Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Ноябрь/2022   Ўзбекистоннинг ТДТга раислиги

Озарбайжондан муносабат: Самарқанд саммитида дунё тақдири олдидаги масъулиятни англаган қардош давлат раҳбарларининг эзгу нияти ғолиб чиқди

БОКУ, 17 ноябрь. /«Дунё» АА/. Боку халқаро мультикултурализм маркази ОАВ департаментининг директори, халқаро алоқалар соҳасидаги эксперт, AzTV телеканалининг «Rakurs» эксперт-таҳлил дастури шарҳловчиси Тофик Аббосов  «Дунё» АА учун шарҳида  Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммити якунларини изоҳлади.


-Қадим замонлардан бери файласуфлар сиёсатни имкониятлар таълимоти деб аташган, - деди эксперт. - Бу ҳақда гапирганда, улар соҳага алоқадор одамлар жанжал ва урушлар, кескинлик ва хавотирли умидлар бўлмаслиги учун муносабатларни инсонпарварлаштиришга интилиши кераклигини жуда яхши тушунишган. Замонавий даврда сиёсатдан умидлар бир хил. Халқ давлат бошқаруви тақдири ишониб топширилган сиёсатчилардан ўзининг долзарб муаммоларига аниқ ёндошишни кутади, умуммиллий етакчиларнинг мураккаб жараёнларни инсонпарварлаштириш, тараққиёт йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган қарорларини олқишлайди.

Самарқанддаги ТДТ саммити жаҳон кун тартибидан чиқмаётган мураккаб даврда бўлиб ўтди. Туркий дунё давлатлари тинчликсевар ташаббуслар ва интеграция конфигурациялари атрофида бирлашиш орқали хавф-хатарларни зарарсизлантириш имкониятлари очилаётганини, долзарб ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал этиш учун зарур шарт-шароит яратилаётгани, ниҳоят, барқарорлик платформаси мустаҳкамланаётганини англаган ҳолда барқарорлик ва мунтазамлик посбонлигида турибди.

ТДТ давлатлари раҳбарларининг саммити «Туркий цивилизациясининг янги даври: умумий тараққиёт ва фаровонлик сари» шиори остида ўтгани қувонарли ҳол. Бу аниқ чақириқ айни пайтда бутун жамият учун тўлақонли хабардир. У кенг ҳудудда истиқомат қилувчи ва кичик ҳудудларни боғловчи катта алоқа функциясига эга бўлган катта халқлар оиласининг интилишлари семантикасини очиб беради.

Саммитда ҳукмронлик қилган бирдамлик ва тўлиқ очиқлик руҳи қардош давлатлар раҳбарларининг кечиктирмасдан ҳаракат қилишга тайёрлигини кўрсатди, чунки халқаро ҳаётнинг туркий вектори ҳар йили жамият ҳаётида муҳим рол ўйнамоқда. Саммит иштирокчилари янги уфқларни белгилаб, жорий кун тартибидаги кўплаб норасмий саволларга жавоб берган амалий ҳамкорлик дастурига аниқлик киритдилар.

Мезбон давлат раҳбари, Президент Шавкат Мирзиёев ТДТ ўз тараққиётида янги, янада муҳим босқичга қадам қўяётганини алоҳида таъкидлаб, ҳамкорликнинг янги устувор вазифаларига эътибор қаратди. Шу билан бирга, у бир қатор аниқ таклиф ва амалий ташаббусларни илгари сурди.

Жаҳон инқирози давом этаётган бир шароитда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш орқали савдо-иқтисодий муносабатлар асосларини мустаҳкамлаш, шунингдек, «яшил» иқтисодиётни, ахборот технологиялари ва транспорт коммуникацияларини ривожлантириш муҳим натижаларга эришишда ҳал қилувчи рол ўйнаши керак.

Давлат раҳбарлари ТДТ шафеълигида Янги иқтисодий имкониятлар маконини яратиш ва Халқаро туркий иқтисодий форумни ўтказиш, шунингдек, транспорт соҳасида ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш ғояларини бир овоздан маъқулладилар.

ТДТга аъзо мамлакатлар етакчилари бир овоздан туркий дунё маконида ҳам, ундан ташқарида ҳам кўп векторли алоқаларни мустаҳкамлаш тарафдори бўлди. Бу эса рамзий маънога эга, чунки хавфсизлик, савдо, сармоя, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, туризм, илм-фан ва технология, маданият соҳаларида янги ютуқларга эришиш туркий халқлар ва уларнинг ҳамкорларининг эҳтиёжлари ва умидларини қондиради.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Венгрия етакчилари ўзаро м...

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Туркий давлатлар ташкилоти самм...

Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд...

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентл...

Ўзбекистон ва Венгрия ТИВ раҳбарлари Бу...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер ...

Сўнгги янгиликлар