25/Март/2023 Таълим
БОКУ, 25 март. /«Дунё» АА/. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) вакиллари Боку шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро таълим ярмаркасида иштирок этишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Таълим кўргазмасида, шунингдек, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия, Россия, Венгрия, Малайзия, Сингапур, Польша ва бошқа давлатлар олий таълим муассасалари вакиллари қатнашдилар.
Ярмарка иштирокичиларига ЖИДУда таълим олиш ва у ерда яратилган шароитлар тўғрисида батафсил маълумот берилди ҳамда
видеолавҳа намойиш этилди.
Эътиборлиси, ушбу таълим ярмаркаси натижаларига кўра 150 га яқин озарбайжонлик ёшлар ЖИДУда таҳсил олишга жиддий қизиқиш билдиришди.