Uz / Ўз Ru En

Toshkent

26/Июль/2021   Сайёҳлик

Озарбайжоннинг Губа тумани жамоатчилиги Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти билан таништирилди


БОКУ, 26 июль. /«Дунё» АА/. Озарбайжоннинг Губа туманида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган мазкур тадбирда маҳаллий аҳоли мамлакатимизда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан атрофлича танишди. Хусусан, тақдимот иштирокчиларининг эътибори сайёҳлик инфратузилмасини такомиллаштириш, хорижлик меҳмонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги вазифаларга қаратилди.

Тадбир давомида тақдимот иштирокчиларига Ўзбекистон «Зиёрат туризми» имкониятлари тарғиб қилинди. Хусусан, Самарқанд, Бухоро ва Хива сингари тарихий шаҳарларимизнинг бой маданий мероси ҳақида батафсил маълумот берилди.

Миллий таомларни оммалаштириш мақсадида ўзбек палови таёрланди ва меҳмонларга улашилди.  Ўзбек ошхонасининг шоҳ таоми - палов тарихи, уни таёрлаш усуллари губаликларда илиқ таасурот қолдирди.

Тақдимот давомида, шунингдек, иштирокчилар ўзбек халқининг маданияти, урф-одатлари ва маънавий қадриятлари билан ҳам таништирилди. Ўзбекистон халқ ва амалий санъати объектлари кўргазмаси ташкил этилди.

Мавзуга оид

Чодак қишлоғи замонавий туризм масканига...

Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғида замонавий меҳмонхона ва дам олиш маскани қурил...

Туркия билан гастрономик туризм соҳасида...

Ўзбекистон Гастрономик туризм ассоциацияси раҳбари Гулноза Одилова Туркияга ташрифи доирас...

Ўзбекистондаги тарихий ёдгорликларнинг ...

Ўзбекистон кинематография агентлиги маълумотига кўра, "Янги Ўзбекистон - янги нигоҳ" дасту...

Сўнгги янгиликлар