Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Октабрь/2020   Маданият

Ўзбек ҳужжатли фильмлари Туркияда ўтказиладиган халқаро фестивалда намойиш этилади


ТОШКЕНТ, 7 октябрь. /«Дунё» АА/. «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Сузук ота» ва «Шашмақом» ҳужжатли фильмлари Туркияда ўтказиладиган V ҳужжатли фильмлар халқаро фестивалида иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Агентлик манбасига таяниб.

«Сузук ота» ҳужжатли фильмининг режиссёри Муроджон Одилов, сценарий муаллифи Аъзам Исҳоқов. Фильмда буюк бобомиз Ҳазрати Сузук отанинг ҳаёти ва муқаддас ислом дини тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритилади.

 «Шашмақом» фильмида эса шаш, бузрук, рост, наво, дугоҳ, сегоҳ ва ироқ мақомларидан ташкил топган жами 250 дан ортиқ ҳар хил шаклдаги куй ва ашула намуналаридан иборат маданий ёдгорлигимиз ҳақида ҳикоя қилинади. Фильм режиссёри Дониёр Шокиров, сценарий муаллифлари Оқилхон Иброҳимов ва Феруза Тўрахўжаева.

 Туркий дунё журналистлари федерацияси раҳбарлиги остида давлат ташкилотлари, университетлар ва профессионал ташкилотларнинг шериклиги ва кўмаги билан ташкил этилган V ҳужжатли фильмлар халқаро фестивали йил якунигача ўтказилади.

 Фестиваль учун 10 дан ортиқ давлатдан ҳайъат аъзолари танлаб олинган. «Ўзбеккино» миллий агентлиги жамоатчилик ва бадиий кенгашлари аъзоси Рашид Маликов ҳам ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида рўйхатга киритилган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон санъат усталари ТУРКСОЙ лойиҳ...

Ўзбекистон санъат усталари ТУРКСОЙ лойиҳасида иштирок этди....

Тожикистонда брифинг: Бухоро шаҳри – Исл...

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонасида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Таълим, фан ва ма...

Фредерик Брессан: “Амир Темур мероси – б...

Ўзбекистонда буюк бобокалонимиз, саркарда ва давлат арбоби Соҳибқирон Aмир Темур таваллуди...

Сўнгги янгиликлар