Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Июнь/2020   Буюк ғалабага 75 йил

Ўзбек дипломатлари Францияда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди


ПАРИЖ, 24 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Париждаги элчихонаси вакиллари Францияда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Буюк ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Париж яқинидаги Нуайе-Сен-Мартен шаҳрида номаълум Совет аскарлари ёдгорлиги қабристонида Ғалаба кунига бағишланган расмий тадбирлар бўлиб ўтди.

Унда Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Сербия расмийлари, шунингдек, Нуайе-Сен-Мартен шаҳар ҳокимлиги вакиллари, депутатлар ва сенаторлар, Россия ва Франция фахрийлари қатнашди.

Йиғилганлар Иккинчи жаҳон уруши пайтида ҳалок бўлган Совет аскарлари хотираси шарафига ўрнатилган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди.

Нуайе-Сен-Мартен шаҳридаги Советаскарлари ёдгорлик қабристони 1980 йилда Франциянинг Шимоли-Шарқидаги тарқоқ оммавий қабрларга кўмилган совет аскарлари ва офицерларининг жасад қолдиқларини бир жойга кўмиш мақсадида ташкил этилган. Ёдгорлик мажмуаси эса 2002 йилда очилган. Мазкур қабристонда уруш йиллари француз тупроғида вафот этган 4 минг 600 инсоннинг жасади дафн этилган.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси ҳалок бўлган совет аскарлари ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Анжуман қатнашчилари қабристонда мангу қўним топганлар Буюк ғалабага улкан ҳисса қўшганликларини таъкидлашди.

Иккинчи жаҳон урушида барча халқлар чинакам жасорат кўрсатган, барча жабҳаларда фашизмга мардонавор қарши курашган ва ғалабага эришиш учун ҳаракат қилган. Бу ғалабага барча халқлар бирдамлиги ва саъй-ҳаракатлари билан эришилган.

— Бугун Иккинчи жаҳон уруши пайтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ўғлонлар хотирасини шарафлаш учун келдик, – дейди Франция Миллий Ассамблеяси депутати Кароль Бюро-Боннар. – Шу ўринда фашизм устидан қозонилган ғалабада Ўзбекистоннинг ҳиссасини алоҳида қайд этиш жоиз. Инсоният учун ушбу фожиали урушда мамлакатингиз 1,5 миллиондан ортиқ фарзандини юборди. Бундан ташқари, сизнинг халқингиз фронтни озиқ-овқат билан таъминлади. Уруш ўчоқларидан эвакуация қилинган кўплаб болаларни бағрига олди.

Ўтган йили мамлакатингизда ўтказилган парламент сайловларида хорижий кузатувчи сифатида иштирок этдим. Яқинда эса мамлакатингиз Қонунчилик палатаси депутатлари билан видеоконференция ўтказдик. Видеоконференцияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан Франция Республикаси Миллий Ассамблеяси ўртасида Ўзбекистон – Франция дўстлик гуруҳини тузиш ташаббуси илгари сурилди. Шуни таъкидлаш керак, ушбу гуруҳ вазифаси икки мамлакат тарихини халқаро майдонда оммалаштиришдан иборатдир.

Мавзуга оид

Ғалаба боғи ва Шон-шараф музейи – авлодл...

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Тошкентда ўтказилг...

Ўзбекистонда Ғалабанинг 75 йиллиги нишон...

9 май - Хотира ва қадрлаш кунининг Ўзбекистонда нишонланиши, Тошкент шаҳрида Ғалаба боғин...

Витторио Жоржи: «Шон-шараф музейи» – ўзб...

Ғалаба боғи ва Шон-шараф музейининг фойдаланишга топширилиши чет элларда ҳам катта қизиқи...

Сўнгги янгиликлар