Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Сентябрь/2022   Ватандошларимиз

Ўзбек дипломатлари Тюменда вақтинча меҳнат қилаётган ватандошлар ҳузурида бўлишди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 21 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси ходимлари амалий сафар билан Тюмень вилоятида бўлишди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Сафардан кўзланган мақсад хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига консуллик хизматлари  кўрсатиш, уларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал қилиш билан изоҳланади.

Дипломатлар Тюмень вилояти Тугулым туманидаги «Шарқ Тоурус» МЧЖ,  Тюмень шаҳридаги «Арбис» қурилиш ширкатида вақинча меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз билан учрашувлар ўтказишди.

Ватандошлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотлар чоғида Ўзбекистон Президентининг «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва «Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари мазмун-моҳияти ва ушбу ҳужжатлар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил сўзлаб берилди.

Бундан ташқари, сафар давомида меҳнат муҳожирларига консуллик хизматлари кўрсатилди. Ҳуқуқий масалаларда тушунтиришлар, жумладан, паспортни расмийлаштириш, Ўзбекистонда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг Россия ҳудудида амал  қилиши ва бошқа масалаларда тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар тақдим этилди.  

Ўз навбатида, ватандошлар ўзларини қизиқтирган саволларга консуллик ходимларидан батафсил жавоб олдилар.  

Мавзуга оид

Ўзбекистон Бош консулхонаси Владивостокд...

Май ойида мамлакатимизнинг Бош консулхонасига Қашқадарё вилоятида туғилган, оилали, 2 наф...

Элчихона «Олтин дафтари»га киритилган юр...

Жанубий Кореяда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириб, Ўзбекистон элчихонаси «Олтин дафтар...

Жанубий Кореянинг Пёнтек шаҳрида ватандо...

Корея Республикасининг Ўзбекистон фуқаролари зич истиқомат қиладиган шаҳарларидан бири - П...

Сўнгги янгиликлар