Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

16/Июнь/2022   Спорт

Ўзбек кураши бўйича Дубай кураш федерацияси ташкил этилмоқда

ТОШКЕНТ, 16 июнь. /«Дунё» АА/.  Ўзбек кураши бўйича Дубай кураш федерацияси ташкил этилмоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.


Халқаро кураш ассоциацияси маълумотига кўра, жорий йил 17-20 июнь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Ғарбий Осиё мамлакатлари кураш федерацияларининг мутахассислари, кураш спорт турига қизиқувчилар учун халқаро ҳакамлик семинари ташкил этилади.

Мазкур семинар доирасида Дубай кураш федерациясининг очилиш маросими ташкил этилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, минтақадаги Қатар ва бир қатор мамлакатларда кураш федерацияларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилиши ҳам кутилмоқда.

Семинарда Ироқ, Иордания, Қувайт, Ливан, Фаластин, Қатар, Саудия Арабистони, Сурия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Ямандан мутахассисларнинг иштирок этиши режалаштирилган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ...

«Ўзбекистон Республикаси миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари энциклопедияси» тайёрланади...

Санкт-Петербургда ташкил этилган мусобақ...

Жорий йил 13 август куни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистоннинг “Па...

Ўзбекистон спорт делегацияси Пекин қишки...

Ўзбекистон спорт делегацияси шу йилнинг 4-20 февраль кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб...

Сўнгги янгиликлар