Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

01/Декабрь/2021   Маданият

Ўзбек миллий ва замонавий либослари “EXPO 2020 Dubai” халқаро кўргазмасида намойиш этилди


АБУ-ДАБИ, 1 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси кўмаги билан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси “Нафосат 2021” фестивали қатнашчилари ва ёш дизайнерлари Дубайда давом этаётган “EXPO 2020 Dubai” халқаро кўргазмаси доирасида ташкил этилган “Emirates Fashion Week” модалар намойишида қатнашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда иштирок этишдан мақсад турли давлатлар модасининг илғор тенденциялари ўрганиш, замонавий ва миллий либосларни жаҳон подиумларида намойиш этиш орқали ўзбек мода саноати нуфузини янада юксалтириш, ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди.

“Emirates Fashion Week” модалар намойишида Италия, АҚШ, Франция, Швейцария, БАА ҳамда Марказий Осиё давлатлари дизайнерлари ўз ишларини мутахассислар ва мода ихлосмандлари эътиборига ҳавола этди.

Шунингдек, “EXPO 2020 Dubai” халқаро кўргазмасида очилган Ўзбекистон павильонида “Noooza”, “Ozoda Showroom”, ”Carbonado”, “Dilrabo Design” дизайнерлик студиялари томонидан ўзбек миллий ва замонавий либослари тақдимоти ҳам ўтказилди.  

Мавзуга оид

Тошкентда «Ўзбекистон маданий мероси — я...

Тошкентда «Ўзбекистон маданий мероси — янги Ренессанс пойдевори» ҳафталиги ўтказилади...

Оскар мукофотига Ўзбекистондан илгари су...

Сайёрамизнинг энг нуфузли киномукофоти ҳисобланган 93-Оскар тақдирлаш маросимининг «Энг ях...

Сўнгги янгиликлар