Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

01/Декабрь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбек ва япон экспертлари Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди


ТОКИО, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Япония халқаро муносабатлар институтида (The Japan Institute of International Affairs - JIIA) «Афғонистонда янги сиёсий воқелик: Ўзбекистон ва Япония ўртасида Афғонистон йўналишида ҳамкорлик истиқболлари» мавзусида видеоконференция шаклида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Япониянинг халқаро алоқалар институти  1959 йилда Япония собиқ Бош вазири Шигеру Ёшида томонидан халқаро муносабатлар ва хавфсизлик соҳасидаги муаммоларни ўрганиш бўйича мустақил таҳлилий марказ сифатида ташкил этилган.

Онлайн-анжуман мамлакатимиз элчихонаси томонидан Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) ва Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Президент Шавкат Мирзиёев  янги минтақавий сиёсат доирасида қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалаларига устувор аҳамият бераётгани таъкидланди.

Афғонистонда бугун янги воқелик пайдо бўлгани таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, халқаро ҳамжамият Афғонистондаги вазият билан боғлиқ мувофиқлаштирилган ёндашувларни ишлаб чиқиши зарурлиги қайд этилди. Ушбу мамлакат нафақат хавф ва таҳдидлар, балки конструктив минтақавий лойиҳалар учун асос бўла оладиган янги имкониятлар манбаи экани таъкидланди. Улардан бири Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар темир йўлини қуриш лойиҳаси бўлиб, у Марказий ва Жанубий Осиё ҳамда Яқин Шарқ минтақаларини бир-бирига боғлайди.

СМТИ директорининг биринчи ўринбосари Акромжон Неъматов Ўзбекистон ва Япониянинг етакчи таҳлил марказлари ўртасида минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб мавзуларда қўшма тадбирлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади.

Хорижий банкларда Афғонистон активларига қўйилган таъқиқларни олиб ташлаш бўйича ва афғон халқига гуманитар инқирознинг олдини олиш учун ёрдам кўрсатиш зарурлиги қайд этилди.

Япония томонидан сўзга чиққанлар Афғонистонда жамиятнинг барча тармоқлари вакилларини ўз ичига оладиган инклюзив ҳукумат тузиш зарурлигини таъкидлади. Халқаро ҳамжамият мамлакатда инсон ҳуқуқлари, айниқса, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар қилиши зарурлиги таъкидланди.

Давра суҳбати якунлари бўйича Ўзбекистон ва Япония таҳлил марказлари ўртасида минтақавий сиёсатнинг бошқа долзарб масалалари бўйича тадбирлар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Парижда Ўзбекистон Республикаси Конститу...

Асосий қонунимиз қабул қилинган шонли сана нафақат юртимизда, балки чет элларда хам кенг н...

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида ноқ...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан Корея Республикаси адлия вазирлиги миграция х...

Бельгияда пандемиядан кейинги даврда тур...

Ўзбекистон Республикасининг Брюссель шаҳридаги элчихонаси мамлакатимиз Туризмни ривожланти...

Сўнгги янгиликлар