Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Январь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон-Франция ташқи ишлар вазирликлари делегациялари онлайн шаклда сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди


ТОШКЕНТ, 27 январь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ва Франция Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 12-раунди видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълум қилишича, томонлар делегацияларига Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов ва Франция Ташқи ишлар вазирлигининг Континентал Европа департаменти директори Фредерик Мондолони раҳбарлик қилди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, сиёсий мулоқот ҳамда парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, савдо-иқтисодий, сармоявий ва молиявий-техникавий алоқаларни мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, етакчи маданий, таълим ва тиббиёт муассасалари ўртасида алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Комил Рашидов ТИВ Шартнома-ҳуқуқ бошқарм...

Бунга қадар Бош вазир маслаҳатчиси – Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ...

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган семи...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида республикамизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олди...

Россиядаги элчихонада бош консул бўлиб и...

Мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонаси бош консули Меҳриддин Хайриддинов Ўзбекистон Респуб...

Сўнгги янгиликлар