Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Март/2021   Медиа

Ўзбекистон-Германия онлайн саммити натижалари ГФР оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди


БEРЛИН, 16 март. /«Дунё» АА/. Германиянинг етакчи ахборот порталларида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркель ўртасида 12 март куни бўлиб ўтган онлайн-саммит натижаларига бағишланган материаллар эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси маълумотига кўра, Федерал канцлер идораси веб-сайтида Германия Федерал ҳукумати расмий вакили Штеффен Зайберт баёноти чоп этилди. «Федерал канцлер Ангела Меркель ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўртасидаги видеоконференциянинг асосий йўналиши икки томонлама муносабатларнинг янада ижобий ривожланиши, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳолатининг яхшиланиши, минтақадаги вазият, шунингдек, COVID-19га қарши курашиш чораларига қаратилди», деб  қайд этган Ш.Зайберт.

«Deutsche Welle» «Германия канцлери Ўзбекистон Президенти билан инсон ҳуқуқлари ва COVID-19га қарши кураш масалаларини муҳокама қилди» сарлавҳали мақолани чоп этди. Унда таъкидланишича, музокаралар чоғида иккала томон 2019 йилда Берлинда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш орқали таъминланадиган икки томонлама муносабатлар ривожланишининг барқарор динамикасини қайд этди. Материалда онлайн-саммитда қўшма лойиҳалар, ишбилармонлик алоқалари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Германиянинг етакчи компаниялари ва Ўзбекистондаги банк муассасалари фаолиятини кенгайтириш бўйича келишувга эришилгани баён этилган. «Музокаралар давомида томонлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, коррупция ва гендер тенглигига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади», деб ёзади «Deutsche Welle» .

Бундан ташқари, Берлинда чоп этиладиган «Allgemeine Berliner Zeitung» газетаси ўз веб-саҳифасида «Ўзбекистон-Германия саммити» сарлавҳали мақолани тақдим этди. Унда ёзилишича, музокаралар давомида қўшма лойиҳалар, ишбилармонлик алоқалари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Германиянинг етакчи компаниялари ва Ўзбекистондаги банк муассасалари фаолиятини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

«Германия Ўзбекистоннинг асосий технологик ва сармоявий шеригидир. Мамлакатда «MAN», «Claas», «Knauf», «Papenburg» каби немис компаниялари фаол фаолият юритмоқда, «Volkswagen» ва «Viessmann» ҳам ушбу бозорга биринчи марта кириб келди,  «Siemens» ва «Bosch» ўз фаолиятини фаоллаштирди. Германия сармояларининг Ўзбекистонга оқими изчил ўсиб бормоқда. Ўтган йили коронавирус пандемиясига қарамай, Германия компаниялари Ўзбекистон иқтисодиётига қарийб 570 миллион евро сармоя киритди», - деб таъкидлаган «Allgemeine Berliner Zeitung».

«PresseEcho» ахборот порталида чоп этилган хабарда «Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига қўшилиши, шунингдек, Европа Иттифоқи билан конструктив мулоқотлар доирасида ўзаро алоқаларни давом эттиришнинг муҳимлигини таъкидлади. Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тайёрлаш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, коррупция ва гендер тенглигига қарши кураш каби устувор йўналишларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди», деб маълум қилинган.

«Fair-News» ахборот-таҳлилий сайти Германия Федерал канцлери Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик жараёнини фаоллаштириш, транспорт ва энергетика соҳасидаги минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаганини, шунингдек, мамлакатимизнинг Марказий Осиё минтақасида дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш сиёсатини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

«Diplomat Magazine» журналида нашр этилган мақолада ёзилишича, Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги олий даражадаги мунтазам алоқалар икки мамлакат ишбилармон доиралари вакилларини янада фаол ҳамкорлик учун илҳомлантирмоқда. Бунинг натижасида сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,5 баравар ўсди ва Ўзбекистонда 50 га яқин янги қўшма корхона ташкил этилди.

«Германия ва Ўзбекистон раҳбарлари ўртасидаги ишончли муносабат, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг ўсишига ёрдам бермоқда. Онлайн-саммит давомида томонлар ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга содиқ эканини яна бир бор тасдиқладилар. Хусусан, Германиянинг Федерал канцлери Ўзбекистонда немис тилини ўрганишни кенгайтириш ва тегишли давлат дастурини қабул қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлади», - дея қайд этади «Diplomat Magazine».

Мавзуга оид

ИҲТ: Ўзбекистон заргарлик санъати аждодл...

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) қошидаги Маданият институтининг «ECO Heritage» журнали...

Тожикистон оммавий ахборот воситалари На...

Тожикистонда оммабоп ҳамда кўп сонли обуначиларга эга «Халқ овози» газетасида жорий йил 2...

Афғонистондан муносабат: Бухорода барқа...

Афғонистонда инглиз тилида нашр қилинадиган «The Kabul Times» газетасида «Бухорода барқар...

Сўнгги янгиликлар