Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Июнь/2022   Иқтисодиёт

Ўзбекистон-Италия тўқимачилик бизнес форуми бўлиб ўтди

РИМ, 27 июнь. / «Дунё» АА/. Италияга экспорт ҳажмини ошириш ва тўқимачилик соҳасида экспорт маҳсулотлари турларини кенгайтириш мақсадида видеоалоқа шаклида тўқимачилик саноатига ихтисослашган Италия – Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.   


Тадбир мамлакатимизнинг Римдаги элчихонаси томонидан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамда “Италия – Ўзбекистон” савдо палатаси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилди. Унда икки давлат томонидан 40дан зиёд компания, соҳавий уюшма ва ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар жадаллик билан ривожланиб ва кенгайиб бораётганига эътибор қаратди. Бунинг асосий пойдеворини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган очиқ сиёсат, кенг кўламли ислоҳотлар ва ишбилармон доиралар вакиллари учун яратилган қулай иқтисодий муҳит ва тақдим этилаётган имкониятлар алоҳида таъкидлади. 

Пахта-тўқимачилик соҳаси Италия билан иқтисодий ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири экани айтиб ўтилди. Италияга амалга оширилаётган экспортни тахминан 90 фоизи айнан пахта-тўқимачилик ва кийим-кечак маҳсулотларига тўғри келади. Охирги 2-3 йилда экспорт қилинаётган маҳсулотлар юқори даражада қўшилган қийматга эга экани, тайёр товарлар улуши ортиб бораётгани алоҳида урғуланди. Бу борада тўқимачилик соҳасида икки давлат ўртасида катта потенциал мавжудлиги ва ундан самарали фойдаланиш зарурлиги айтиб ўтилди. 

 “Ўзтўқимачиликсаноат” раиси Илҳом Ҳайдаров ва уюшма ходимлари томонидан тадбир иштирокчиларига мамлакатимизнинг тўқимачилик ва чарм-пойабзал соҳаларидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар, жорий этилаётган кластер тизими ва унинг ушбу тармоқларни ривожланишига ва экспорт салоҳиятини кучайтиришга катта туртки бўлгани тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Ўзбекистон енгил саноатига дунёдаги, шу жумладан, Италия етакчи компаниялари асбоб-ускуналари ва замонавий технологиялари жалб қилинаётгани мамалакатимиз тўқимачилик ва кийим-кечак маҳсулотларини жаҳон андозаларига мос равишда, юқори сифатда ишлаб чиқаришга имкон бериши ва уларни рақобатбардошлигини таъминлаши айтилди.

Республикамиз Европа Иттифоқини ГСП+ тизими бенифециари бўлгани ва давлат томонидан ушбу соҳа корхоналари учун турли қўллаб-қувватлаш механизми ва чоралари ишлаб чиқилгани маҳаллий маҳсулотларни Европа бозорига кириб боришига ва ўз ўрнини эгаллашига қулай имкониятлар яратмоқда.

Иштирокчиларнинг алоҳида эътибори Ўзбекистонга нисбатан “Cotton Сampaign” бойкоти бекор қилинганига қаратилди. Бу, ўз навбатида, Европани, шу жумладан Италияни тўқимачилик ва кийим-кечак маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи таниқли компаниялари билан ҳамкорликни ўрнатишда ва ривожлантиришда янги имкониятлар очиб бериши таъкидланди.

 “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбари Италия компанияларини жорий йил октбярь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган тўқимачилик саноати кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди.     

“Италия – Ўзбекистон” савдо палатаси президенти Жоржио Веронези Италия ишбилармон доиралари томонидан Ўзбекистонга охирги йилларда қизиқиш кескин ўсиб бораётганини қайд этди. Италия компаниялари Ўзбекистонни ишончли ва иқтисодий жиҳатдан истиқболли шерик сифатида кўрмоқда.

Унинг фикрига кўра, ушбу тадбир икки мамлакат ўртасида пахта тўқимачилиги ва кийим-кечак соҳаларидаги ҳамкорликнинг янада ривожланишига ва кучайишига муҳим замин яратади ҳамда янги имкониятлар очиб беради. Савдо палатаси ушбу саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.   

Жумладан, жорий йил октябрь ойида Ўзбекистонга тўқимачилик соҳаси компанияларидан ташкил топган Италия бизнес делегацияси ташрифини ташкиллаштиришини айтди.   

Бундан ташқари, мамлакатимиз маҳсулотларини Италия ва Европа давлатларида илгари суриш ва экспорт кўламини ошириш мақсадида 2023 йил февраль ойида Милан шаҳрида ўтказиладиган тўқимачилик ва кийим-кечак соҳаларига ихтисослашган “Milano Unica” йирик халқаро кўргазмасида алоҳида Ўзбекистон миллий павильонини яратиш масаласи бўйича ишлашга тайёрлигини билдирди.  

Бизнес-форум доирасида мамлакатимизнинг қатор пахта-тўқимачилик кластер ва компаниялар ўзида ишлаб чиқираладиган ва жаҳон талабларига жавоб берадиган тайёр маҳсулотлар тақдимотларини ўтказди.

Италия компаниялари томонидан Ўзбекистон тўқимачилик ва кийим-кечак маҳсулотларига қизиқиш билдирилган ҳолда, мамлакатимиз корхоналари билан тўғрима-тўғри алоқалар ўрнатишга ва ҳамкорлик қилишга тайёрлиги таъкидланди.   

Мавзуга оид

Германия компаниялари билан видеоконфере...

Германиянинг 30 та йирик компания ва банклари ва бошка бир қатор корхона раҳбарлари иштиро...

Ўзбекистон элчиси Орлеан мери ўринбосари...

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси видеоконференция шаклида Орлеан шаҳар мери ўринбосари Уи...

Жиззахда ВМХ трассаси қурилиши жадал дав...

Жиззах шаҳрида велоспортнинг ВМХ йўналиши бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган халқ...

Сўнгги янгиликлар