Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Июль/2021   Таълим

Ўзбекистон-Корея Республикаси халқаро университети хорижда таълим олган истеъдодли ўқитувчиларни жалб этмоқда

СЕУЛ, 27 июль. «Дунё» АА/. Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси Фарғона шаҳрида очилган Ўзбекистон – Жанубий Корея халқаро университети учун ўқитувчилик лавозимларига номзодлар ўртасида суҳбат ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Профессорлик лавозимига малакали номзодларни танлаш бўйича танлов ҳайъати таркибига ушбу университет ректори Парк Чун Хо, бизнес уюшмаси Директорлар кенгаши раиси Ким Чанг Кеон ва  «Чанганг» университети ректори Хан Че Сок киритилди.

Ўзбекистон – Жанубий Корея халқаро университети 2019 йил 27 сентябрь куни Фарғона шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган. Дастлабки йили университетда беш мутахассислик бўйича 720 нафарга яқин талаба ўқишга қабул қилинган. Ҳозирги кунда 14 та факультетда 2 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда.

Докторлик даражасига эга 20 нафар янги профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш орқали 2022 йилдан бошлаб 16 та факультетда 3 мингга яқин талабанинг таълим олиши таъминланади.

Жумладан, Корея Республикасида магистр ва докторлик даражасини олган ўзбекистонлик кўплаб истеъдодли ўқитувчилар профессор лавозимига тайинланиш учун мурожаат қилиб, халқаро университет ўқитувчиси бўлиш ва ўз Ватанида таълим ривожига ҳисса қўшиш, малакали ёш мутахассисларни тарбиялаш истагини билдирган.

Айни пайтда Ўзбекистон – Жанубий Корея халқаро университетида энг яхши стипендия соҳибларини аниқлаш учун мунтазам равишда фан Олимпиадалари ва танловлари ўтказиб келинмоқда. 2021 йилда 30 нафарга яқин талаба танлаб олинади, уларга стипендиялар берилади. 7 та йирик олий ўқув юрти билан ҳамкорлик бўйича имзоланган шартномалар асосида бир неча даража олиш дастури амалга оширилиб, битирувчиларни ишга қабул қилиш ва ишга жойлаштириш учун кўмак берилмоқда.

Университет вакилларининг таъкидлашича, битирувчилар Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги компаниялари ва Корея Республикасининг ўзида (Samsung, LG, Hyundai  ва бошқалар), шунингдек, илмий-тадқиқот муассасалари ва давлат идораларида ишга жойлашиш имкони эга бўлади.

Ўзбекистон – Жанубий Корея халқаро университетида гуманитар ва техник-муҳандислик мутахассисликлари бўйича таълим берилади. Жумладан, сайёҳлик бошқаруви, мактабгача таълим, бошқарув ва компютерлаштирилган бухгалтерия ҳисоби, корейс тили ва адабиёти чуқур ўқитилади. Олий таълим муассасасида машинасозлик, автомобилсозлик, электротехника ва электроника муҳандиси, меъморчилик лойиҳалаштирилиши, компьютер муҳандиси, энергетика ва кимё муҳандиси йўналишлари бўйича ҳам малакали мутахассислар тайёрланмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Россия мактаб ўқувчилари у...

Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги делегацияси Россия Федерациясига амалий ташрифи чоғида М...

Президент таълим муассасалари агентлиги ...

Мадриддаги элчихонамиз Ўзбекистон Президенти таълим муассасалари агентлиги раҳбари маслаҳа...

Бухоро вилояти ва Малайзия олий ўқув юр...

Амалий сафар билан Малайзияга борган Бухоро вилояти ҳокимлиги делегацияси кеча Менежмент ...

Сўнгги янгиликлар