Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Ноябрь/2021   Долзарб

Ўзбекистон-Покистон Президентларининг ИҲТ доирасидаги учрашуви натижалари Покистон оммавий ахборот воситалари диққат марказида

ИСЛОМОБОД, 30 ноябрь. /«Дунё» АА/. «Pakistan in the World» журнали, «Associated Press of Pakistan – APP» ахборот агентлиги, «Pakistan Economic NET» онлайн-нашри, «National Herald Tribune», «Daily Ittehad» ва «The Spokesman» газеталарида Ўзбекистон ва Покистон Президентларининг Ашхободда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг  (ИҲТ) навбатдаги саммити доирасида бўлиб ўтган учрашуви ҳақида туркум материаллар эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Нашрлар музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилганини маълум қилган.

«Учрашувда шериклик алоқалари, энг аввало, иқтисодиёт йўналишида жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.  Минтақа кун тартибидаги долзарб масалалар, шу жумладан, Афғонистонда вужудга келаётган вазият муҳокама қилинди. Музокаралар икки томонлама ҳамкорликнинг бутун кўламини қамраб олиб, савдо-иқтисодий алоқалар ва ўзаро боғлиқлик соҳасидаги кун тартибига алоҳида урғу берилди», - деб қайд этади «Pakistan in the World».

Мақолаларда Покистон Президенти Ориф Алвий Покистон-Ўзбекистон транзит савдо битимини амалга ошириш орқали мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлаганига эътибор қаратилган.

«Икки давлат раҳбарлари ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, минтақавий ва халқаро форумларда ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилиш келишувини тасдиқлади. Президент Ориф Алвий Президент Шавкат Мирзиёевни расмий ташриф билан Покистонга келишга яна бир бор таклиф қилди», - деб ёзади  Покистон оммавий ахборот воситалари.

Мавзуга оид

АҚШдан муносабат: Ўзбекистон экологик му...

Иқлим ўзгариши, атроф-муҳит муҳофазаси, барқарор «яшил» ривожланиш бўйича америкалик таниқ...

Давлат органларида иш вақти ва меҳнат ме...

Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт с...

Эрон оммавий ахборот воситаларида МДҲ са...

Жорий йил 18 декабрь куни ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенг...

Сўнгги янгиликлар