Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Февраль/2021   Сиёсат

Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди


ТОШКEНТ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегациялари иштирокида Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини якунлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

18-24 февраль кунлари томонлар Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти ва Қозоғистоннинг Туркистон вилояти чегаралари туташган участкада давлатлараро чегараси демаркациясининг якуний ҳужжатларини тайёрлаш ишларини  амалга оширди.

Комиссия йиғилишида Ўзбекистоннинг Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қозоғистоннинг Туркистон вилояти чегаралари туташган давлатлараро чегаранинг алоҳида участкаларида дала тадқиқот ишлари ўтказилди.

Музокаралар конструктив ва дўстона руҳда ўтди.

Кейинги йиғилишни жорий йил март ойида Қозоғистонда ўтказиш  режалаштирилган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги парламен...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Туркия Буюк Миллат мажлиси (б...

Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз...

Жаҳон миқёсида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда, шу жумладан, инсонларни...

Гулистонда Ўзбекистон-Қозоғистон давлат ...

Гулистон шаҳрида 12-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон-Қозоғистон демаркация қўшма комиссиясида ...

Сўнгги янгиликлар