Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Декабрь/2020   Сайёҳлик

Ўзбекистон Ҳиндистонда “Энг яхши истиқболли сайёҳлик йўналиши” сифатида эътироф этилди


ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Ҳиндистоннинг туризм мавзусига ихтисослашган етакчи нашрларидан бири «Travel+Leisure India & South Asia» журнали томонидан ҳар йили ташкил этиладиган “India’s Best Awards – 2020” йиллик танлови натижалари эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатдаги пандемия билан боғлиқ вазият сабабли натижалар онлайн тартибда журнал веб-сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали эълон қилинди.

“India’s Best Awards – 2020” йиллик танлов натижаларига кўра, Ўзбекистон “Энг яхши истиқболли сайёҳлик йўналиши” (Best Emerging Destination) номинацияси ғолиби деб топилди.

Анъанавий танловда ҳар йили Ҳиндистоннинг ички туризм йўналишлари ва халқаро йўналишлар ғолиблари эълон қилиб борилади.

 “India’s Best Awards – 2020” ғолиблари “Travel+Leisure India & South Asia” журнали ўқувчилари томонидан онлайн овоз бериш орқали аниқланган.

Қайд этиш лозимки, “Travel+Leisure” халқаро туризмга ихтисосослашган журнал бўлиб, унинг илк сони 1937 йилда чоп этилган. Ҳозирда АҚШ, Туркия, Хитой, Австралия, Ҳиндистон, Россия ва бошқа давлатларда инглиз тилида нашр этиб келинмоқда.

Мавзуга оид

БМТ Бош котиби: туризмни тиклаш пандемия...

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ўзининг махсус нутқида туризмнин...

Даниядаги ватандош: Ватандан узоқда бўлс...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 август куни хорижда меҳна...

Туркия оммавий ахборот воситалари Ўзбеки...

уркия оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда бугунги кунда юз бераётган ижтимоий-иқтисоди...

Сўнгги янгиликлар